Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийдага оид бир неча савол

00:00 / 05.03.2007 | eski savollar | 5457

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратларига саволларим:  1. Абул Қосим исмини куния қилса бўладими? 2. 7 шайхнинг рутбалари ҳақида маълумот берсангиз. 3. Нега Аллоҳ бизларни синайди? 4. Библия ҳақида ҳам маълумот берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 

У ЗОТ ҲАҚИДА АҲЛИ КИТОБ АҚИЙДАЛАРИ 

Ийсо алайҳиссаломнинг осилишлари ҳақидаги энг тўғри ақйида мусулмонларникидир. Бу ақйида юқорида зикр қилинди.Яҳудийлар эса у зотни ушлаб ўлдирдик, қўл оёғидан хочга михлаб қўйик, дейдилар. Бу ёлғон.
Масиҳийлар эса бу масалада ақл бовр қилмайдиган эътиқод қиладилар. Улар Ийсо алайҳиссаломни худо деб ишонишларига қарамай у зотни осилиб ўлганларига ишонадилар. Уни инсоният хатоси учун фидо бўлди, дейдилар. Қандоқ қилиб худо баъзи бир яҳудийлар томонидан ўлдирилиши мумкин?!Умуман Ийсо алайҳиссаломни худо деб эътиқод қилишнинг ўзи ақлга тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам насороларнинг ўзлари бу масалада ихтилофга тушганлар.Улардан бир тўпи, Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўғли, уни У зот ўз руҳидан яратган, деб эътиқод қиладилар.
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади:
«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!» Аҳли китобларга нисбатан юқоридаги ҳукмларнинг чиқишига сабаб бўлган нарсаларнинг тўртинчиси, аҳли китоблардан:«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар».
Яъни, Аллоҳга Узайрни ширк келтирадилар.
Шунингдек:
«Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар».
Улар ҳам Аллоҳга Масиҳ-Ийсони ширк келтирадилар. Бу ишда яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам ўзларидан олдин ўтган бутпараст мушрикларга ўхшашга уринадилар. Ҳа,«Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар».Илмий асосда собит бўлганки, улар мазкур ақидани Юнон, Рум, Ҳинд ва Миср мушрикларидан олганлар. Асл яҳудий ва асл насроний ақидаларда бу гаплар йўқдир.
«Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!» «Марям» сурасида мазкур бузуқ ақидаги раддия яна ҳам кучлироқ келади:
«Улар: «Роҳман бола тутди», дедилар». Батаҳқиқ, жуда оғир нарса келтирдингиз.
Ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб йиқилай, дейди.
Роҳманнинг боласи бор, деганларига (қара). Роҳманга бола тутиш лойиқ эмасдир». (88-92).
Унинг бола тутишга ҳожати йўқ. У фарзанд талабида эмас. Бу унинг шаънига тўғри келмайди. Роҳман яккадир. У Ягона ва Биру Бордир.Иккинчи бир тоифа насоролар, Ийсо алайҳиссаломни «Аллоҳ» дейишади. Уларнинг фикрича Аллоҳ Ийсонинг шаклида одамларни гуноҳлардан холос қилиш учун ерга тушган эмиш.
Аллоҳ таоло бу фосид эътиқодга «Моида» сурасида қуйидаги раддияни беради:
«Аллоҳ, албатта, Масиҳ ибн Марямдир, деганлар кофир бўлдилар. Масиҳ ибн Марям эса: «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг турар жойи дўзах бўлур. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди». (72)
Ийсо алайҳиссаломдан кейин насоролар у зот олиб келган соф ақидани қандай қилиб бузганларини аввалги оятлар тафсирида ўргандик. Бу оятда эса, ўша залолат ботқоғига ботган насораларнинг:
«Аллоҳ, албатта, Масиҳ ибн Марямдир», деганлари куфр эканлиги, уларнинг бу ақидаси ва гапи Масиҳ ибн Марямнинг айтганларига ҳам буткул зид эканининг баёни келмоқда. Чунки Масиҳ ибн Марям алайҳиссалом ҳеч қачон насороларга, мен Худоман, менга ибодат қилинг, демаганлар. У зот алайҳиссалом ўзларига эргашганларга:
«Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг», деганлар.
У зот ўзларини ҳам бошқалар қатори банда ҳисоблаганлар. Шу билан бирга, у киши одамларни умуман ширкдан–Аллоҳнинг шериги бор дейишдан қайтарганлар. Тавҳидга–ягона Аллоҳга эътиқод ва ибодат қилишга чақирганлар.
Масиҳ ибн Марям алайҳиссалом насороларга:
«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг турар жойи дўзах бўлур», деганлар.Аммо Аллоҳга берган мийсоқ–аҳдномани бузган насоролар эса, Масиҳ ибн Марям, Худодир, деб Масиҳ ибн Марям ўзлари таъкидлаб айтган маълумотнинг тескарисини қилмоқдалар. Бу улар томонидан бўлаётган катта зулмдир.
«Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир».
Учинчи бир гуруҳ насоролар, Масиҳ учликнинг; ота, ўғил ва муқаддас руҳнинг биридир. Учта биттадир. Битта учтадир, деган ақлга сиғмайдиган эътиқодни қиладилар.
Аллоҳ таоло бу бўлмағур фикрни ҳам «Моида» сурасида марҳамат қилади:
«Аллоҳ учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир». (73)
Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақидаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар:
«Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан–Ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни, Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Ўғил худога фидо қилинганлик, Муқаддас руҳга «тозалаш» нисбати берилади», дейдилар. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақидасида деб даъво қиладилар.Худди мана шу мантиқсизлик қадимдан насоролар ўртасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарган. Ҳозирги кунда масиҳий динидан одамларнинг четланишида ҳам худди шу сабаб бор. Бу сафсатани бир оз ақлини ишлатган одам ҳеч қабул қила олмайди. Чунки соғлом ақл далолат қилган нарса:«Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!».
Бундан бошқа гапни айтиб, бузуқ эътиқод қилиб юрганлар ботил фикрларидан қайтмоқлари лозим:
«Агар айтганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир».
Бу муқаррар нарса. Бўлажак аламли азобдан ҳамма тириклик пайтида қутулиб олиши мумкин. Бунинг учун:
«Аллоҳга тавба қилиб, унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир». (74)
У зот тавба қилганларнинг тавбасини қабул этади. У зот истиғфор айтганларнинг гуноҳини кечиради.
Фурсат ўтмасдан аввал бузуқ ақидаларидан қайтиб тавба қилсинлар, тўғри ақида бўлмиш Ислом ақидасига ишонсинлар ва ўтган гуноҳларини кечишини сўраб Аллоҳга истиғфор айтсинлар.
Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги тўғри эътиқод қуйидагича бўлади:
«Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол». (75)
Масиҳ ибн Марям кабилар йўқ эмас. Унга ўхшашлар дунёда кўплаб ўтган. Шунинг учун оддий одамлардан Пайғамбарлик хусусиятлари ила бир оз ажралиб туриши, унга эргашганларни у ҳақида турли бўлмағур ақидаларни қилишга, ҳатто уни «худо» деб даъво қилишга олиб бормаслиги керак.
«Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган».Масиҳ ибн Марямдан олдин ўтган кўплаб Пайғамбарларда ҳам Пайғамбарлик хислатлари, мўъжизалари ва сифатлари бўлган. Лекин уларни ҳеч ким «Худо» деб даъво қилмаган. Чунки ҳақиқат ўзи шу. Шунинг учун Масиҳ ибн Марямни ҳам Аллоҳнинг Пайғамбари деб билиш зарур.
«Унинг онаси эса, сиддиқадир».
Биби Марям бинти Имрон Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчи–сиддиқадир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она Худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям сиддиқани ҳам «худо» деб эътиқод қилиш хатодир. Биргина далилнинг ўзи уларнинг аслида кимликларини кўрсатади.
«Икковлари ҳам таом ер эдилар».
Бу оддий ҳақиқат. Бу ҳақиқатни энг ашаддий насоролар ҳам инкор эта олмайди. Марям кичиклигидан, ота-онасидан туғилганидан бошлаб одамлар ичида ўсди. Еб-ичди. Буни ҳамма кўрди. Бу ҳол у киши бу дунёдан ўтгунга қадар давом этди. Шунингдек, Масиҳ ибн Марям ҳам онасидан туғилгандан бошлаб кўпчиликнинг ичида бўлди. Доимо таом тановул қилди. Уни Аллоҳ таоло ўзига кўтаргунгача шундай давом этди. Буни ҳам ҳамма кўрди. Энди ўйлаб кўрсинлар. Бошқа нарсаларни бир ёққа қўяйлик-да, ушбу оятда келган энг оддий далилни–таомни олайлик. Таомга ҳожати тушувчи одам Худо бўла оладими?! Овқат емаса, қорни очиб, заифлашадиган киши Аллоҳ бўлиши мумкинми?! Ҳожатмандлик бандага хос сифат. Шунингдек, таомга ҳожати тушишлик, овқат емаса, қорни очишлик, сув ичмаса, чанқашлик бандага хос сифат. Бинобарин, ҳаётлари давомида таом еб ўтган Масиҳ ибн Марям ва у кишининг оналари Марям сиддиқалар ҳам Аллоҳ эмас, Аллоҳнинг бандаларидирлар.Бу жуда ҳам оддий мантиқ. Ҳеч қандай ўйлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо:«Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол».Жуда ҳам ажабланарли ҳол.

Топ рейтинг www.uz Openstat