Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаришталарнинг ўлиши

00:38 / 10 январь | Otabek | 980
Ассалому алайкум! Бир танишим фаришталар ҳам ўлади деган гапни айтди. Бунга "Биз яратган барча мавжудот ўлим шарбатидан тотгусидир" деган маънодаги оят бор деган далилни келтирди. Бу ҳақиқат бўлса, батафсилроқ маълумот берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри. Қиёатда Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай тирик мавжудот қолмайди. Ҳатто фаришталар ҳам вафот топишади. Фаришталар ғайб ҳисобланишади, бизлар унга иймон келтирамиз ва улар ҳақида оят-ҳадис келса ўшанигина айта оламиз. Фаришталар вафот топиши ҳақида очиқ-ойдин оят ҳам саҳиҳ ҳадис ҳам йўқ, лекин “Қосос” сурасида Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилган. 

 وَلَا تَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجْهَهُ لَهُ الْحُكْمُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ۝ 

88. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз.
Ушбу оятдан Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарса вафот топади деган ижтиҳодни қилишган. Баъзи бир уламолар эса “Зумар” сураси қуйидаги оятдан фаришталарни вафот топмасликларини ижтиҳод қилишган. 

 وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَمَن فِي الْأَرْضِ إِلَّا مَن شَاء اللَّهُ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخْرَى فَإِذَا هُم قِيَامٌ يَنظُرُونَ۝ 

68. Ва дудга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, қулаб, ўлди. Аллоҳ хоҳлаганларгина мустасно. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, улар тўсатдан туриб, интизор бўлурлар.
Хуллас қатъий гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat