Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амалларда ихлоснинг аҳамияти

14:01 / 16.03.2017 | Yoldosh | 1173

Ассалому алайкум! Амалларда ихлоснинг аҳамияти. Дейлик мен масжид қурган одамга фалон фалон савоблар берилишини эшитдим лекин менда пул йўқ келажакда пулим бўлса қураман деган ниятда режалар тузиб расмини ҳам чизиб қўйдим. Бунда ният учун савоб оламан. Кейинчалик пул топдим ва режа эсга тушиб уни бажардим ихлосим камайган ҳолда бундаҳам ўша вада қилинган асл савобни оламанми? Бу ҳуддики ҳушу-ҳузусиз намоз ўқиганга ўхшайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ. وَفِي رِوَايَةٍ: بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб, бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман». Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй», дейилган. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Шарҳ: Демак, бу дунёда масжид бино қилиш учун уринган ҳар бир кишининг қилган иши беҳуда кетмайди, у охиратда Аллоҳ таоло томонидан муносиб тақдирланади. Шунинг учун жаннатда алоҳида муҳташам уйга эга бўлишни исаган одам бу дунёда масжид қуриши ёки бу ишда қурби етганича иштирок этиши лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat