Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматга қолди дейиш

10:49 / 21.03.2017 | FazliddinUz | 1414

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳ қилаётган ишларингизни чиройли қабул қилсин. Яқинда менда қуйидагича холат юз берди: Бир устага буюм ясатиш учун буюртма қилдим. Нархи хақида бироз тортишганимиздан кейин бир тухтамга келдик ва олдиндан қўлига 100 % пул бердим.  У бу буюмни бошқа киши буюртмаси бўича ясаётган эдим, лекин майли сизга буни бериб унга бошқасини ясаб бераман, икки кун ичида олиб кетишингиз мумкин деди. Шундан сўнг у айтган муддатнинг эртасига телефон қилиб натижасини сўрасам яна 2 кун муддатни айтди. Шу тариқа яна бир ёки икки марта шундай холат юз берди. Хар сафар ман у айтган муддат ўтганидан кейин, ўзидан хабар келмаганидан кейин телефон қилдим. Ва нихоят тўртинчи сафарда у эртага олиб кетишингиз мумкин ва яна қўшимча пул олиб келинг деди. Мен эса сиз билан ўша куни пул хақида гаплашиб олганмиз десам у буни эслолмади ва пул олиб келмасангиз бўлмайди деди. Акс ҳхолда сизга буюмни норози бўлган холатда бераман, деди. Шунда мен яхши у ҳолда буюм менга керак эмас пулимни қайтаринг дедим. У эса қайтиршдан бош тортди ва майли буюмни олиб кета қолинг деди. Лекин энди мен у нарсани олишни истамайман. Сухбат орасида билишимча, у менга бераман деган буюмни бошқа бировга бериб менга янгидан ясаётган экан. Энди уни олиб кетинг эртага тайёр бўлади деди. Мен унга пулимн қайтариб беринг, ёки шу буюмни сотиб кейин қайтариб беринг дедим. У эса кўнмади. Шу тариқа тортишдик. Қисқаси у менга пулимни қайтаришдан бош тортди. Мен эса буюмни олишдан бош тортдим. Бироздан сўнг мен яхши, агар бермасангиз кечдим, қиёматга қолсин дедим. Сухбатимиз тугади. Орадан икки хафта ўтди. У менга телефон қилмади. Мен яна устахонасига бориб қарасам, буюмни сотиб юборибди. Пулимни беринг десам, турт кунда ясаб бераман олиб кетасиз деди. Мен эса яна олишдан бош тортдим. Тортишдик. У кечдим деган эдингиз, лафзингизда турмайсизми, эркакмисиз дедим. Мен агар шу пул қиёматга қолса хурсанд буласизми десам, у ха деди. Мен яхши, қиёматга қолди. Болаларингиздан кўрасиз буни натижасини деб, кетдим. Ва ўз ўзимга чин дилдан шу пулдан воз кечдим, энди сўрамайман дедим. Саволим шундан иборатки, мен бу ерда хатога йўл қўймадимми?  Уста пулни қайтармоқчи эмас, мен эса буюмни олмоқчи эмасман. Шу ҳолатда майли қиёматга қолсин деб, бир мусулмонни (устани) охират кунида оғир холга тушиб қолишига сабаб бўлиб қолмаяпманми? Яъни шундай холатда ҳақиқий мўмин сифатида қандай иш кўрганим маъқул бўлади?
Саволим узайиб кетгани учун узр сўрайман, шунчаки вазиятни тўлиқроқ тушинтириб бермоқчи бўлдим. Менга ажратган вақингиз ва беражак жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаққини дунёда ундиришга имкони бўла туриб, охиратга қолдириш заифлик ва ночорликдир. Бу эса, мусулмоннинг ахлоқидан эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat