Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа миллат вакилларининг суғурта муомалаларидаги хатолик нимадан иборат?

00:00 / 24.04.2007 | eski savollar | 2153

Муҳтарам шайх жаноблари! Сизга суғурта ҳақидаги савол билан ва унга боғлиқ бир ҳусусий ҳолат бўйича мурожаат қилмоқчи эдим. 1. Суғуртанинг шариатимизга мос келадиган турлари ҳақида, илтимос, маълумот берсангиз. Бошқа миллат вакилларининг суғурта муомалаларидаги хатолик нимадан иборат? 2. Бир биродаримиз Англия давлатида яшайди. Шу биродаримиз қуйида келтирилган бир холатга дуч келиб қолди. Шунинг ҳукми қандай бўлади? Ҳолат: Англияда транспорт воситаларини мажбурий суғурта қилиш йўлга қўйилган. Бу нарса, суғуртанинг турига қараб, кўплаб вужудга келиши мумкин бўлган ҳаражатларнинг олдини олишда ва бошқа одамларга етказилган зарарни қоплаб беришда қўл келади. Агар бу суғурта қилдирилмаса транспорт воситасини бошқариш ноқонуний ҳисобланади ва бунга жарима жазолари бор. Афсуски, суғурта шартларни ҳозир тўлиқ келтира олмайман.Шу сабабли бу биродаримиз ўзи суғуртанинг дуруст эмаслигига ишонган ҳолда бўлса ҳам, суғурта пулларини тўлаб, мошина миниб юрган. Кунларнинг бирида фалокат туфайли бир мошинани уриб юборган. (Бу ерда ўзининг айтиши бўйича автомагистрал йўлида юриши мумкин бўлмаган холда, яъни унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бунга руҳсат бермаган, ўша йўлда юрганлигини ҳам айтиб ўтсам. Бу масалани қавсга олганимнинг сабаби агар руҳсати бўлгандаги ҳукм қандай бўлишлигини сўрашдир.)Ўша вақтда суғурта компамияси жабрланган одамга унинг пулларини тўлаб берган ва бу биродаримизга ўз ҳужжатларини жўнатишни, акс ҳолда ўзлари тўлаган ҳаражатларни барчасини унинг ўзидан ундириб олишлиги ҳақида хат ёзишган.Энди унинг олдида икки йўл турибди: 1) Ҳужжатларни жўнатиш ва ҳаражатларни суғурта компанияси тўлаганлиги билан иш битиши, ёки 2) Бу ҳаражатларнинг ҳаммасини ўзи тўлаб бериши.Иккинчи келтирилган йўлнинг ўзига яраша муаммоси ҳам бор. Кўпинча мошина созлаш устахоналари, агар мошинани тузатиш ҳаражатлари суғурта компанияси томонидан тўланадиган бўлса, нархларини 2-3 баробар қиммат қилиб юборишаверади. Шунинг учун, агар ҳаражатларни ўзининг бўйнига олган тақдирда ҳам ҳақиқий ҳаражатлардан анча кўп пул тўлашига тўғри келади. Яъни, бир тарафдан суғурта пулларини тўлашлик зарари ва бошқа тарафдан тўланиши аслида керак бўлмаган пулларни тўлаш зарари.Илтимос, шу саволга жавоб топишимизда кўмак берсангиз. Агар бу масаланинг ечимига яна қандайдир маълумот керак десангиз, имкон қадар суриштириб бераман. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволни Англиядаги мусулмон ташкилот ва уламоларга берилгани маъқул. Улар бу ҳолатни биздан яхши билишлари турган гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat