Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафс учун учҳотинлик...

00:00 / 06.03.2007 | eski savollar | 1345
Устоз, Бу саволни беришимдан мақсад форум а'золари орасида ҳам қуйидаги хилдаги қоракалар мавжуд бо'лиши, ёки таниш, до'стлари орасида шундай ё'л тутадиганлар бо'лса шу ҳақда ма'лумот олсалар дейман.[/ъэнтер] Шариатда 4 та хотинга уйланиш ҳалол дейилган. Аммо адолат қилиш шарти билан. Биттаси афзалроқ дейилган. Бугунги кунда адолат қилиш анча мушкул. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг биттагина бокира аёллари Оиша онамиз бо'лган, қолганлари бева аёллар эди-ку! Уларнинг аксариятига ёрдам бо'лсин учун уйланган эканлар. Дугоналаримдан эшитишимча катта ёшдаги илмли, тақволи хатто ба'зи ҚОРАКАЛАР о'зларидан 2 баравар кичик ёшдаги қизларга (18,19 ёш) 3 хотин қилиб уйланаётган эканлар. Бу нафснинг о'зи эмасми? Шариатда мумкин деб шундай қилиш шартмикан?Қизларнинг ота-оналари ҳам илмли одам деб ҳурмат юзасидан, балки мажбурлаб қизларини турмушга бераётгандир!! Бирор фатво ё'қми нафсининг ортидан қуваётган ҚОРИ АКАЛАРга?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар шу каби кишилар бўлса, уларга инсоф тилаймиз. Қори бўлса, алоҳида фатво шарт эмас. Улар ҳам одам ва шариатга бошқалардан кўра аниқ амал қилишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat