Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон калималарини маъносини билмасдан айтса

12:43 / 31 март | муниса | 409
Ассалому алайкум! Укам 3 йил олдин бошқа дин вакиласига уйланган. Никох ўқитишлигидан 1-2 хафта олдин қоғозга калима сўзларини ёзиб бердик. Келинимиз шу калимани ёд олиб борди. Лекин никох ўқитиш пайтида домла Исломни қабул қилганми деб сўрабдилар. Йўқ, қабул қилмаган деса укам, унда фақат никох ўқиймай, келин калима келтирмайди дебдилар. Шу билан никохни ўқиганлар бўлди. Саволим шуки, келинимиз калимани 2 хафта давомида ёд олиб қайта қайта эсидан чиқмаслиги учун қайтариб юрган. Бу билан у динимизни қабул қилган бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Калима айтиш билан қалбида тасдиқ қилиш ҳам иймоннинг шарти ҳисобланади. Икки иш топилган бўлса мўмина ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat