Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир савол

00:00 / 14.05.2009 | eski savollar | 1523
Хурматли Шайх хазратлари, жума намозда масжидимизнинг имоми: "Аллох таолодан бошкага атаб суйилган халол хайвоннинг териси хам абадий харомга айланади, яъни ушбу терини ошласа хам халол булмайди" деб колди. Имомимизнинг гаплари асослими?Аллох азза ва жалла сиздан рози булсин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар бир ошланган тери пок бўлади. Фақат чўчқа ва одамнинг териси бундан мусасно.Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилган. Нима қилса ҳам терининг бузилишдан сақлайдиган ва қўланса ҳидини оладиган нарса бўлса, кифоя.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган қўйнинг ўлигини кўрдилар ва: «Бунинг терисидан манфаатлансангиз-чи!» дедилар. Улар: «Бу ҳаром ўлган», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни емоқ ҳаромдир», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «У киши «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Вақтики, ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур, деганларини эшитганман», деганлар». Бошқа бир ривоятда: «Қайси бир ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур», дейилган. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Демак, тери ошлаш билан пок бўлар экан. Ошлаб пок қилиб олгандан кейин ундан турли мақсадларда фойдаланса, бўлаверади. Фақат ҳурмати юзасидан одамнинг териси ва асли нажас бўлгани учун чўчқанинг териси бундан истисно қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat