Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа гўштига ким ҳақли?

00:00 / 09.01.2007 | eski savollar | 14520

Ҳурматли Шайх жаноблари! Сизга ақиқа маросими ҳақида баъзи бир саволларим бор эди. 1. Ақиқа маросимида ўғил фарзанд учун 2 та қўй сўйиш суннат дейилган. 7-14-21 кунда бир вақтда сўйиш керакми ёки 3-4 кун оралатиб сўйиладими, Масалан, 7 куни биринчиси, иккинчиси 21 куни сўйилса бўладими? 2. Ақиқа учун сўйилган қўйнинг тақсимоти қандай бўлади ва унга кимлар ҳақли? 3. Фарзанд онасини қанчагача эмиши керак? Жавоб учун олдиндан ташаккур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! 1. Умму Курз ал-Каъбия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй, қиз болага бир қўй», дедилар». 
Албатта, бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ҳодиса. Фақат доимий такрорланиб тургани учун унча аҳамият берилмайди, холос. Бўлмаса, бир боланинг эсон-омон, онаси ҳам соғ қолиб туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аъзонинг қўшилиши, унинг онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча хайри-садақа қилинса, шунча оз. Баъзи ҳолатларда одамлар бу муносабат ила ҳаддан ошиб дабдабага йўл қўймасликлари учун ёки аксинча ҳолатлар ҳам бўлмаслиги учун шариатда ақийқага нима қилиниши ва қай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатиб қўйилган. «Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй». Яъни, янги туғилган фарзанд ўғил бола бўлса, унинг ақийқасига бир-бирига ўхшаш икки қўй сўймоқ керак бўлади. «Қиз болага бир қўй». Уламоларимиз қиз болага бир қўй сўйиб ақийқа қилишни, қизнинг шаънини паслатиш учун эмас, балки, келажакда ота-онаси унга сеп ва бўлажак оиласи учун жиҳозлар қилиб беришини ҳисобга олингани учундир, дейдилар. Аммо Расулуллоҳ с.а.в. ўз ўғил набираларига биттадан қўй сўйганлари эътиборидан иккита сўйиш имкони кўп ва ҳиммат қилганларга, бўлмаса битта сўйса ҳам бўлаверади дейилган. Ақийқага сўйилган ҳайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек ул гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса, бўлади.
2. Ақийқа фарзанд туғилганининг еттинчи куни қилинади. Агар еттинчи куни имкони бўлмаса, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни қилинади. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ақийқа еттинчи, ўн тўртинчи ва йигирма биринчи куни сўйилур», деганлар. Агар у кунлари имкони бўлмаса, имконини топганда қилаверади.
3. Фарзанд онасини икки йил эмса яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat