Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фолбинми еки табиб.

00:00 / 13.12.2009 | eski savollar | 1487
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат килмокчиман. Мен андижонда яшайман , ешим 28 да. Онам бемор булиб колди, бир кушни аел таниш табибига боришимизни маслахат берди айтишича оеги огриб юролмай колганида даволаган экан. Уша табибга онамни олиб бордим. У табиб 60 ешлардаги аел экан .Хеч кандай дори дармонсиз даволайди экан. Беморлар битта биттадан олдига киришади у аел беморни томирини бошини бели хамда корнини ушлайди сунгра икки соатдан кегин киринг дейди.Икки соатдан кегин хам худди шундай куради . Уч кун мобайнида худди шундай куради ва туртинчи куни оператция килади . 15 та одамни алохида алохидадан енбош еткизади ва бошидан оегигача ок латта билан ураб кояди , 2 соат беморлар шу холда етишади ,у аел оллохдан шифо суранглар дейди . У аелни айтишича КИМЛАРДИР келиб оператция килар экан лекин очик ойдин рухлар еки жинлар демайди . Шундан сунг табиб аел беморларга кучли овкатлар ва огир ишлар килмасликларини тайинлаб хар хафтада бир маротаба келиб туришларини айтади . Онам согайиб кетди ,шундан сунг мен ва аелим бирга бордик даволанишлик учун. Бир кун бир маросимга бордим , уша ерда бир ахл-илм одам масъала килаетган экан ,шу аел хакида у одамдам сурадим . Домла айди у аел табиб эмас фолбин экан , жинларни узига буйин сундириб олган экан ,у аелни олдига бориб даволанган одам кофир ва хотини талок булади деди . Бу гапни эшитиб куркиб кетдим ва сиз олимрок булганлигингиз учун сизга мурожаат килишга жазм килдим. У аел фолбинликни даъво килмайди , келажакдан хабар бермайди , одамларга зарар келтирмайди . Мухтарам шайх хазратлари шу аелни олдига даволангани борган одам кофир ва хотини талок буладими . Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У аёл фолбинлик қилмаса, сиз айтган нарсалар бўлмайди. Айниқса, унинг кимлигини билмай бориб қолганлар. Лекин қилаётган ишлари тўғри эмас. Кимдир келиб жарроҳлик қилади дейиши мутлақо тўғри эмас. Бундан кейин борманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat