Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нусха кўчириш ҳақида

00:00 / 10.03.2007 | eski savollar | 738
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Авваламбор сизни қимматли вақтизни олиб, савол юбораётган Сурхондарёлик мусулмон биродарлариз: Учқунжон, Камолиддин ва Акмалжонлар олдиндан сиздан узр сўраймиз. Бизни анчадан бери қийнаб келаётган уч-тўртта саволларимиз бор эди. Иложи бўлса шу саволларимизга қўлдан келганча жавоб берсайиз. Саволларимиз қуйидагича:1-савол: Бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарига савоб умидида исломга оид диний ма'рузалар ёзилган дискдан муаллиф ҳуқуқисиз нусха кўчириб бериши мумкинми? Ваҳоланки ўша дискдан бошқа ҳеч қаерда йўқ. 2-савол: Намозга такбир айтаётганда азон жумлалари жуфт қилиб айтилади-ми, ёки тоқ қилиб (я'ни биттадан жумласи) айтиладими?3-савол: Бир тадбиркор банкда айланмада бўлган пулидан закот бериши, садақа ёхуд қурбонлик қилиши мумкинми. Бу ҳақда шариатимизда нима дейилган?4-савол: Фарз намозларии ўқилаётган пайтда имом фотиҳа сураси ва ундан сўнг зам сура ўқиётганда муқтадий ҳам унинг орқасидан овозини чиқариб (ёхуд ичида) такрорлаши мумкинми? 5-савол: Номаҳрам аёл ёки қиз болага намоз сабоқларидан дарс берса бўладими? Аллоҳ барчамиздан рози болъсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1-савол: Бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарига савоб умидида исломга оид диний ма'рузалар ёзилган дискдан муаллиф ҳуқуқисиз нусха кўчириб бериши мумкинми? Ваҳоланки ўша дискдан бошқа ҳеч қаерда йўқ. ТАСМАЛАРДАН НУСХА КЎЧИРИБ СОТСА БЎЛАДИМИ?2662. Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилди:Устига «Нусха кўчириш ва тарқатиш ҳаққи ҳимояланган» деб ёзилган тасмалардан тижорий мақсадда нусха кўчирса бўладими? Уни чиқарувчиларга мазкур гапларни ёзиб қўйиш жоизми? Уларнинг бундай қилишлари илмни беркитишга кирмайдими? Зотан улар ўз тижоратларини муҳофаза қилиш учун шундай қиладилар.Ҳаъйатнинг жавоби қуйидагича.Эгалари устига «Нусха кўчириш ва тарқатиш ҳаққи ҳимояланган» деб ёзилган тасмалардан тижорий мақсадда нусха кўчириш жоиз эмас. Уни муҳофаза қилиш илмни беркитишга кирмайди. Чунки уларни сотилади ва тарқатилади.Мажмуъатул фатавои шаръийя. 9-жуз. 181-бет.2-савол: Намозга такбир айтаётганда азон жумлалари жуфт қилиб айтилади-ми, ёки тоқ қилиб (я'ни биттадан жумласи) айтиладими?Ҳанафий мазҳабида жуфт қилиб айтилади.3-савол: Бир тадбиркор банкда айланмада бўлган пулидан закот бериши, садақа ёхуд қурбонлик қилиши мумкинми. Бу ҳақда шариатимизда нима дейилган?Пули нисобга етган бўлса, закот бериши фарз, қурбонлик қилиш вожиб ва садақа қилиш ихтиёрий.4-савол: Фарз намозларии ўқилаётган пайтда имом фотиҳа сураси ва ундан сўнг зам сура ўқиётганда муқтадий ҳам унинг орқасидан овозини чиқариб (ёхуд ичида) такрорлаши мумкинми? Мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat