Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий Банкларидаги"Мурабаха"Хизмат Тури

00:00 / 09.03.2007 | eski savollar | 618
Ассалому Алайкум Устоз, Сизнинг килаётган хайирли ишларингизда Аллох таъло доимо ёрдам берсин вабутун юртимиз булаб ислом нурларини таратсин. Саволим куйидагича: Исломий Банкларда "Мурабаха" деб номланган хизмат тури бор экан,бунда банк мижоз учун керакли махсулот ёки товарни сотиб олиб устига узининг фойдасини кушиб мижозга карзга берар экан, мисол учун мижоз автомашина олмокчи булса, банк 10 000 $ турадиган машинани сотиб олиб мижозга 12 000 $ деб карзга бераркан, мижоз бу карзни келишилган муддат ичида тулаши керак экан. Баъзи бировлар бунинг кредитдан фарки йукку бу ерда маъно узгармаяпти суз уйинига ухшаш гап булаяпти холос дейишади бу масала буйича, Устоз кредит билан "Мурабаха" фаркини аникрок тушунтириб берсангиз. Устоз номимизга дуо килинг, хакикий исломда булишлигимизда Аллох таъло бизга ёрдам берсин. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Машинани сотиб олиб, устама нарх қўйиб қарзга бермайди, балки нархини бўлиб тўлаш шарти ила сотади. Бу худди улгуржи савдо дўконидан бирор нарсани сотиб олиб, устама қўйиб доналар сотишга ўхшайди. Бу савдо. Аммо пулни қарзга бериб, устига фойда олса рибо бўлади. Орадаги фарқ катта. Бири савдо. Бошқаси қарз.

Топ рейтинг www.uz Openstat