Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НИКОҲ,ОИЛА ВА ҚАСАМ. ЙОРДАМ БЭРИЛАР.....

00:00 / 18.12.2009 | eski savollar | 1025
бу саволни қандай беришниям билмайман. Агар эр ҳотин урушиб қолиб, эри ҳотинига қул текизмиман деб қасам ичса,лекин вақт утиб бу қасамидан чин кунгилдан афсусланади,лекин кеч, чунки қасам ичиб булинганди. Нима қилиш мумкин,энди ушлагани,яқинлашгани қурқади,чунки қасам бор. Бу нарсани нимадир қилиб тузатса буладими?Аёлини жуда севади,лекин жаҳл келса,ақл кетар экан. Илтимос ёрдам берилар шу масалада.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ИЙЛО ҲАҚИДАГИ ФАСЛИйло луғатда қасам ичиш маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади.«Мухтасари Виқоя»нинг соҳиблари ийлони қуйидагича таърифлайдилар.Ҳур жуфти ҳалолни тўрт ой чўри жуфти ҳалолни икки ой яқнилигини ҳаром қилган қасам ийлодир.Ийлонинг ҳукми Қуръони Каримда собит бўлгандир.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Ўз аёлларидан Ийло қиладиганлар тўрт ой кутарлар. Бас, агар қайтсалар, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир. Агар талоқни қасд қилсалар, албатта, Аллоҳ ўта эшитувчи ва ўта билувчи зотдир», деган (226-227 оятлар). Агар эр унга яқинлик қилиб қўйса, қасами бузилади ва Аллоҳнинг номи ила қасам ичган бўлса каффорот бериши вожиб бўлади. Ундан бошқада жазоси вожиб бўлади ва ийло соқит бўлади. Илло хотинга бир боин талоқ тушади.Хотинидан ийло қилган эр тўрт ойнинг ичида унга жинсий яқинлик қилса, қасамини бузган бўлади ва унга қасамини бузган одам ўтайдиган каффоротни ўташ вожиб бўлади.Оиша розяллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан Ийло қилдилар ва (баъзи нарсаларни ўзларига) ҳаром қилдилар. Сўнгра ҳаромни ҳалол қилдилар ва қасамга каффорот бердилар», деди». Термизий ривоят қилган.Қасамини бузган одам бой бўлса ўн мискинга бир кунлик таом беради ёки уларга кийим олиб беради ёхуд бир қул озод қилади. Агар у камбағал бўлса уч кун кетма – кет рўза тутади.Аммо ийло қилганда Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичмай бошқача гап айтган бўлса, мисол учун агар сенга яқинлик қилсам сен талоқсан, деган бўлса, ўша жазо ўтади.Икки ҳолатдан кейин ҳам ийло соқит бўлади. Бундан кейин унинг кучи қолмайди.Агар тўрт ой муддат ўтгунча ҳам эр хотинига қайтмаса, мазкур муддатни ўтиши билан бир боин талоқ тушади.Ва муваққат қасам соқит бўлади, муаббади эмас. Шунинг учун иккинчи никоҳдан сўнг эр хотинига қайтмасдан яна бир бошқа муддат ўтса, яна бир боин талоқ тушади. Шунингдек, учинчидан кейин ҳам тушаверади. Учталоқдан кейин абадий қасами қолаверади, ийло қолмайди.Ийлодаги қасам икки хил; вақтинчали ва абадий бўлади. вақтинчали қасам тўрт ойнинг ўтиши билан соқит бўлади. аммо абадий қасам тураверади. Агар биров абадий қасам ичиб хотинига «мен сенга абадий яқинилик қилмайман» деган бўлса ва тўрт ой ўтса бир боин талоқ тушади. Кейин уни иккинчи марта никоҳлаб олиб яна яқинлик қилмай юраверса, тўрт ой ўтгандан кейин яна битта боин талоқ тушади. Учинчи бор никоҳлаб олиб яқинилик қилмай юраверса, яна битта боин талоқ тушади. Шунда ийло тугайди, аммо қасам давом этаверади. Ана ўша битта – битта бўлиб учга етган талоқдан кейин аёл бошқа эрга тегиб ундан ажраб яна аввалги абадий яқнилашмаслик ҳақида қасам ичган эрига никоҳланса ва эр унга яқнилик қилса, қасамини бузгани учун каффорот беради. Аммо ийло сабабидан талоқ тушмайди. Чунки ийло уч талоқ тушиши билан тамом бўлган.Ийлодан қайтиш эрнинг хотинга жинсий яқинлик қилиши билан бўлишини билдик. Аммо баъзи вақтларда эр жинсий яқинликдан ожиз бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларда масала қандай бўлишини келаси матнларда баён қилинади.Агар икковларидан бирининг беморлиги туфайли ёки бошқа сабабга кўра эр яқинлик ила қайтишдан ожиз бўлса, мен унга қайтдим дейди. Агар муддат тугашидан олдин қодир бўлиб қолса, қайтиши жинсий яқинлик билан бўлади.Яъни, эр жинсий яқинлик қила олмай сўз билан қайтганлигини эълон қилганидан кейин тўрт ой муддат чиқмай туриб яқинликка қодир бўлиб қолса, гап беҳуда бўлади ва жинсий яқинлик қилиши лозим бўлади.Сен менга ҳаромсан деганда зиҳорни ёки уч талоқни ёхуд ёлғонни ният қилган бўлса, ният қилгани бўлади. Агар ҳаром қилишни ният қилган бўлса, ийло бўлади.Агар ўша гапида талоқни ният қилган ёки ҳеч нарсани ният қилмаган бўлса ҳам, шунингдек, ҳар бир ҳалол менга ҳаромдир деганида, бир боин талоқ тушади.Чунки бу лафзлар киноя билан айтилган талоқ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat