Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динсизлар билан тортишув

00:00 / 10.03.2007 | eski savollar | 382
Ассаламу алейкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ. Ҳурматли ва азиз Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ субҳанаҳу wа та'ала қилаётган ҳайрли ишларингизни мукофотласин ва бардавом қилсин! Мусофирчиликда г'айридинларнинг ичида яшар эканмиз ҳар куни турли воқеларга дуч келамиз, турли э'тиқод ва фикрга эга булган инсонлар билан суҳбат қурамиз. Шу уринда ба'зан таҳсин, ба'зан эса танқидга учраймиз. Таҳсинга учраган ҳолларда Аллоҳ :жж га ҳамд айтамиз, танқидга учраган бобларда эса қодир булганимизча динимизни ҳимоя қиламиз, тортишамиз. Шу уринда бази саволларга бир неча бор дуч келамиз. Бу саволларга бор илмимизга асосланиб жавоб беганимиз ҳолда, жавобимиз янада қамровлироқ ва аниқроқ булиши мақсадида бази саволларни сиз азиз усозимизга юлламоқликни лозим деб топдим. 1. Базиларнинг да'во қилишича ма'лум бир динга э'тиқод қиладиганлар оиласида туг'илган фарзандни то у фарзанд катта булиб, мустақил фикр юрита оладиган ҳолатга этгунга қадар малум бир дин та'лимотларига биноан катта қилиш нотуг'ридир. Чунки бу иш у боланинг иҳтиёрисиз қилинган иш булар экан. Уларнинг фикрича адолатли юл бу болани ақли ривожланиб, узи танлай олиш даражасига этгунга қадар бирон бир динга бинонан тарбия қилмасликдир. 2. Яна бирининг да'во қилишича, бир неча йил мусулмон булиб келиб, ма'лум бир сабабларга кура мусулмончиликдан я'ни Исломдан чиқиб, бошқа динни иҳтиёр қилган инсонни Ислом муртад деб атаб, улимга ҳукм қилар экан. Бу уларнинг фикрича адолатсизлик булмоқда экан. Умуман Ислом динидан чиқиб, муртад булган инсоннинг ҳукми қандай? 3. Навбатдаги да'волари, Ислом инсоннинг саломатлигига зарар булган барча нарсаларни тақиқлаган, я'ни ҳаром қилган. Ҳозирда экологиянинг бузилганлиги оқибатида купгина Давлатларда ҳавонинг таркибида инсон саломатлиги учун зарарли булган моддалар бор. Бунинг олдини олиш учун маҳсус чиқарилган 'ниқоб'(туг'ри сузни топа олмадим)лар бор экан. Демак, уша 'ниқоб' лардан фойдаланмаган мусулмонлар узларига зарар қилган ҳолда, гуноҳкор булмоқдалар экан. Албатта уларнинг бази да'волари бизга г'айриоддий туйилиши мумкин ва балким уларга жавоб беришга мас'ул ҳам эмасдурмиз, аммо фикри ожизимча бу 'омадсиз' инсонларга шу юл билан булса ҳам кумак беришимиз савобли иш булса керак. Нодир, 23 ёш. Молия соҳаси буйича магистрант. Шwэтсия.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Базиларнинг да'во қилишича ма'лум бир динга э'тиқод қиладиганлар оиласида туг'илган фарзандни то у фарзанд катта булиб, мустақил фикр юрита оладиган ҳолатга этгунга қадар малум бир дин та'лимотларига биноан катта қилиш нотуг'ридир. Чунки бу иш у боланинг иҳтиёрисиз қилинган иш булар экан. Уларнинг фикрича адолатли юл бу болани ақли ривожланиб, узи танлай олиш даражасига этгунга қадар бирон бир динга бинонан тарбия қилмасликдир.Бу баъзи одамларнинг ўзича ўйлагани. Биз эса ҳар бир масалада динимиз кўрсатмасини қилишимиз керак.Бизда бу масалада қуйидагилар келган.Бола ота-онасидан қай бирининг дини афзал бўлса, ўшанга тобеъ бўлади. Ота-онадан бири мусулмон бўлса, бола мусулмон бўлади. Ота исломга кирса, бола ҳам мусулмон бўлади. Она исломга кирса ҳам, бола мусулмон бўлади.Ота-она бўлмаганда диёрга тобеъ бўлади.Ота-онасининг тайини бўлмаган болани мусулмон диёрда топиб олинса уни мусулмон деб ҳукм чиқарилади.Мажусий китобийдан кўра ёмондир.Шунинг учун ҳам, мажусий ва китобийдан туғулган бола китобий бўлади.Ғайридинларнинг ўзаро никоҳлари бўлаверади.Чунки, Аллоҳ таоло Абу Лаҳабнинг хотини ҳақида «Ва унинг хотини ўтин кўтарган ҳолида» деган. Агар икковларининг ораларидаги никоҳлари жоиз бўлмаганда бу гап айтилмас эди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо «Никоҳдан туғилганман, зинодан эмас» деб фахрланиб юрганлар. Агар никоҳлар тўғри бўлмаганида у зот бу гапни айтмаган бўлар эдилар.Бас, болани кичиклигидан тарбиялаб борилади. 2. Яна бирининг да'во қилишича, бир неча йил мусулмон булиб келиб, ма'лум бир сабабларга кура мусулмончиликдан я'ни Исломдан чиқиб, бошқа динни иҳтиёр қилган инсонни Ислом муртад деб атаб, улимга ҳукм қилар экан. Бу уларнинг фикрича адолатсизлик булмоқда экан. Умуман Ислом динидан чиқиб, муртад булган инсоннинг ҳукми қандай?Аллоҳ таоло: «Ва сиздан ким динидан муртад бўлиб, кофир ҳолида ўлса, бас, ана ўшалар, бу дунё ва охиратда амаллари ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар, дўзах соҳибларидир. Улар анда абадий қолувчилардир», деган.Шарҳ: Ушбу ояти каримада Аллоҳ диндан қайтиб кофир ҳолида ўлиб кетганларнинг бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлишини айтяпти.«Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир».Оятдаги «ҳабата» сўзини бошқаларга ўхшаб, «беҳуда бўлди», «ботил бўлди» ёки «бекор кетди» деб таржима қилинмади. Чунки бу ибораларнинг ҳеч қайсиси «ҳабата» сўзидаги маънони тўлиқ акс эттира олмайди. «Ҳабата» сўзи, аслида, бирор ҳайвоннинг кўп овқат еганидан қорни шишиб ёрилиб ўлганини билдиради. Яъни, еган овқати унга озуқа бўлмай, аксинча, ёрилиб ўлишига сабаб бўлди. Диндан қайтган муртад ҳам худди шундай ҳолга тушади. Қилган амаллари диндан қайтгани учун ҳабата бўлади. Мусулмон киши ҳар қандай шароитда динини маҳкам тутиши керак. Ҳар қандай азоб, ҳар қандай уқубат уни динидан қайтара олмаслиги керак. Сабр қилса, оқибати яхши бўлади: ёки шаҳид бўлиб ўлади, ёки нусратга эришади. Аммо, Аллоҳ кўрсатмасин, диндан ҳақиқатда қайтадиган бўлса, оқибати ёмон бўлади: дунёю охиратда амали ҳабата бўлади. Бу дунёда Ислом давлати уни муртад бўлганининг жазосига ўлдиради, у дунёда жаҳаннамда абадий қолади:«Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолувчилардир».Муҳаддис уламоларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ким динини алмаштирса, уни қатл этинглар», деган ҳадисни ривоят қилганлар.Чунки ақийда масаласи улуғ масаладир. Бунда муросасозлик ва лоқайдлик бўлиши мумкин эмас. Бугун бир динни тутиб, эртага бошқа динга журъат қилган кимсанинг Исломга келтирадиган зарари чексиздир. Шунинг учун муртадга нисбатан Ислом шариатида шундай муросасиз ҳукм чиқарилган.Ислом динидан қайтиб, бошқа динга кириш-муртад бўлишдир. Бу иш тенги йўқ катта гуноҳдир. Бугунги кунда ўзи мусулмон бўлиб туриб, христиан, будда, кришна ва бошқа турли дин ва бузуқ мазҳабларга кираётганлар муртадлардир. Ояти карима айтишича, ана ўша муртадларнинг икки дунёда қилган амаллари ҳабата бўлади. Яъни, беҳуда кетади. Улар дўзахга кириб, ўша ерда абадий қолурлар. Бу тенги йўқ улкан азобдир. Ҳозирги кунимизда бу ишни қилаётганлар бу ҳақиқатни билиб қўйишлари керак. Билганлар уларга тушунтиришлари керак. Умуман, барча бошқа Ислом ҳукмлари каби муртадлик ҳукмини ҳам барча мўмин-мусулмонлар билмоғи шарт.Исломдан чиқиб, муртад бўлиб, мусулмонлар жамоасидан айрилган шахс ҳам ўлимга ҳукм қилинади. Албатта, аввал масала яхшилаб ўрганилади. Муртад бўлган киши билан батафсил суҳбат ўтказилади. Унга муртадликнинг ҳукми тушунтирилади. Кейин эса, уни тавба қилишга чақирилади. Барча кўрилган чоралар ҳам фойда бермаганидан кейин, муртадни ўлимига ҳукм чиқади. Чунки, шундоқ қилинмаса, турли унсурлар Исломни ўйин қилиб олишга, шу йўл билан ҳам дину-диёнатга, ҳам мусулмонларга кўпгина зарарлар етказишлари мумкин.МУРТАДНИНГ ҲУКМИ Ким муртад бўлса – Аллоҳ сақласин – унга Ислом арз қилинади ва шубҳаси кашф қилинади. Агар муҳлат сўраса, уч кун ҳибс қилинади. Ўша муддатда тавба қилса қилди. Бўлмаса қатл қилинади.Аллоҳ Ўзи сақласину, мобода бирор мусулмон диндан қайтиб муртад бўлса, уни ушлаб қайта мусулмон бўлишга чақирилади. Агар диндан қайтишига бирор шубҳа сабаб бўлган бўлса, шубҳасини кўтаришга ҳаракат қилинади. Тушинтириш ишлари олиб борилади.Агар ўйлаб кўриш учун муҳлат сўраса, уч кун муҳлат берилади. Ўша уч кун битгандан кейин ҳам тавба қилмаса, қатл қилинади.Имом Бухорий ва Аҳмад қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким динини алмаштирса, уни қатл қилинглар», деганлар. Ҳар доим ватанга хиёнат қилган шахсга ўлим ҳукми жорий бўлиб келган. Биздан дин ҳамма нарсадан афзал бўлган. 3. Навбатдаги да'волари, Ислом инсоннинг саломатлигига зарар булган барча нарсаларни тақиқлаган, я'ни ҳаром қилган. Ҳозирда экологиянинг бузилганлиги оқибатида купгина Давлатларда ҳавонинг таркибида инсон саломатлиги учун зарарли булган моддалар бор. Бунинг олдини олиш учун маҳсус чиқарилган 'ниқоб'(туг'ри сузни топа олмадим)лар бор экан. Демак, уша 'ниқоб' лардан фойдаланмаган мусулмонлар узларига зарар қилган ҳолда, гуноҳкор булмоқдалар экан. Албатта уларнинг бази да'волари бизга г'айриоддий туйилиши мумкин ва балким уларга жавоб беришга мас'ул ҳам эмасдурмиз, аммо фикри ожизимча бу 'омадсиз' инсонларга шу юл билан булса ҳам кумак беришимиз савобли иш булса керак. Экологиянинг бузганлар гуноҳкор. Ундан айбсиз зарар кўраётганлар мазлумлар. Мусулмон одам ўзига ўзи зарарни раво кўрмайди.Аммо мазкур одамлар гапни ҳақиқатни билиш учун эмас, қуруқ тортишув учун гапирадилар. Уларнинг гапларига кўп парво беравериш ҳам лозим эмас. Аммо керакли тушунчаларни айтиб бориш яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat