Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

рамазон ойидаги фарз амал

00:00 / 23.12.2009 | eski savollar | 671
Ассалому алайкум. Ҳурматли шайх жаноблари, саволим ёқмаган бо'лса аввалдан узр. Рамазон ойида битта қилган фарз амали, оддий ойда етмиш марта қилганга то'гри келар э'кан. Шу то'г'рими? Агар то'г'ри бо'лса, бу қазо қилинган фарз намозларига ҳам о'тадими. Мени икки ёки уч йиллик қазо намозларим бор. Аллоҳ сабр берсин секин секин тугатиб бораяпман. Рамазон ойида битта қазо намозни о'қисам, етмиштага юрадими? Ёки мен бу ма'рузани тушунмаганманми? Но то'г'ри фикрлар билан адашганлардан бо'либ қолмай. Илмимни зиёдалашда ко'мак беринг. Раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рамазон ойининг шарофатидан унда қилинган яхши амалларнинг савоб кўпайтириб берилади. Амалнинг ўзи кўпайиб қолмайди. Сиз ўйлагандек, битта намоз етмишта намознинг ўрнига ўтмайди. Бир намоз бир намоз ўрнига ўтади, аммо унинг савоби етмиш намознинг савобига тенг бўлади. Сиз қазо намозларни ўқишда давом этаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat