Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ва закот

13:32 / 23 сентабрь | севара | 227
Ассалому алайкум! Берилган жавоблар учун ташаккурлар айтаман Устозлар. Ҳақдор қарзини закоти хисобидан кечиши мумкунмас дейилибди. Сабаби мулк қилиб бериш кераклиги учун, лекин закотни қарздорга бериб кейин ҳаққини қайтвоса бўлади дейилинибди. Бундай қилинса хийла ишлатилинаятган бўлиб қолмайдими? Ундан закот бериши керак бўлган одам қарз бериши керак бўлган инсонга кечдим қарзимдан деса ва ичида закот деб ният қилинса икки тарафгаям яхшимасми демоқчиман. Шариатимизни белгилаб қўйган тартибларига қарши чиқмоқчимасман, тушунмаятганлигим учун сўраяпман. Узр сўрайман.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўшандай қилса яхши, лекин шундай қилишмаса, қарздан ҳам кечишни хоҳламаса, закоти ҳам адо бўлишини хоҳласа ва “шу ишни қилса, закот адо бўладими” деса уламолар “Адо бўлади” деганлар. Уламолар “бу ишни жуда яхши қилибсиз” деб айтмаганлар. “Шунчалик бўлса адо бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat