Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КАРЗ БЕРИШ ЖОИЗМИ?

00:00 / 02.01.2010 | eski savollar | 622
Ассалому алайкум мухтарам устоз, динимиз ривожи йулида Аллох розилиги учун килаётган барча ишларингизда Аллох таолонинг узи сизга мададкор булсин ва умрингизга хамда илмингизга баракотлар ато килсин. Саволим куйидагича: Бир дустим банкдан узок муддатли, кам фоизли кредит олиб курилиш фирмасига нархи келишилган лекин хали курилиши бошланмаган уй-жой учун утказиб бермокчи. Курилиш фирмаси эса олдиндан пулини тулаган бундай мижозларга уй куриб беради. Бошланишига эса банкка уй-жой нархининг туртдан бир кисми микдоридаги маблагни накд куйиш керак экан (балки кредит учун гаровдир, ёки уй-жой учун аванс пулидир,очиги яхши тушунмадим). Дустим мендан банкка шу максад учун куймокчи булаётган маблаги камлиги боис карз суради. Мен бу иш шариатимизга тугри келишига ишонкирамай турибман,шу боис сураб-суриштирмасдан карз беролмайман дедим. Унга уй-жой керак,узи бола-чакаси билан ижарада яшайди. Илтимос, маслахат беринг хазрат,кандай йул тутай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Фойизли кредит дегани тўғри келмайди. Агар ўша иш бўлмаса, қурулиш фирмасининг иши тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat