Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайнетда мижозлардан ҳақ олмаса бўлмас экан

16:56 / 16.10.2018 | Bunyod | 867
Ассалому алайкум. Мен хам пайнет очганман, пайнетдаги услуга мумкин эмас деган жавобингизни ўқиб қолдим. Пайнет компанияси берадиган 2.5% мукофот пули биз агентларни банк хизмати, солиқ ва интернет хизматини умуман қопламайди. Сабаби пайнетга 1000 000 пул чиқармоқчи бўлсак 10 000 сўм банк хизмати беришга мажбурмиз. 1000 000 сўмдан 25000 мукофот пули қолса ўша пулни 33% ни яни 8250 сўм солиққа тўлаймиз. Қолган 6750 сўм пулдан интернет ва чек чиқариш учун қоғоз сотиб оламиз. Албатта 6750 сўм интернет ва чек қоғоз учун етмайди. Пайнет компаниясига бир неча марта шу масалада айтганмиз. Улар мукофот пулини оширишни рад қилишди. Биз хам шу хизмат турини мунтазам ишлаши учун анча мехнат қиламиз. Мижозлардан хизмат хақи олиб ишлашимиз мумкинми харажатларни қоплаши учун? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Бу фақат сизнигина муаммоингиз эмас. Докторга борсангиз у ҳам олмаса даволамайди. Ваҳоланки ҳукуматни ишчиси маошни ҳам ҳукуматдан олади. Бошқалар ҳам шу каби муаммоларни айтади. Бундай ҳолатда айб халқдами? Бергани кам бўлса  ойлик берадигандан кўпайтиришни талаб қилинглар, халқдан эмас. Сизлар аслида пайнетга ишчисизлару, хизмат ҳақни халқдан оласизлар. Бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat