Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому алайкум!

00:00 / 06.01.2010 | eski savollar | 412
Ҳазрат сизга, оъзингизга оид боълган бир муҳум саволим бор эди. Агар оъринли топсангиз ва бе одобликка ёймасангиз ушбу саволимга жавоб берсангиз. Мен бу ҳаётда инсонлардаги шахсият парастликка гувох боълавериб асабим бузиладиган, жиним қоъзийдиган боълиб қолганман. Илми ва этиқоди билан танилган ёки шунчаки одди кишилар билан муомалада боълганимда коъпинча оъз шахсият парастликларини намоён қилиб қоъядилар. Менинг назаримда булар холис эмасдек коъринадилар ва коънглимдан қоладилар. Мантиқан ва писихалагиски нуқтаи назари билан қаралганда инсондаги бу ҳислатни унинг инсонилигига ёйса боълар. Ҳатто Жорж Вашингтон ҳам оъзини жаноб деб чақиришларини ёқтирган, Калумб оъзини акянлар адмирали номи билан аташларини ҳоҳлаган экан, Шекиспирдек буюк арбоб ҳам номини улуғларга коътаришга урунган экан, вахо-казо. Мени бир савол анчадан бери оъйлантириди. Анашундай ҳолатлар олимларда ҳам боъладими. Мисол учун сизда. Сиз ҳам оъзингизни Шайх Ҳазратлари ёки Муҳтарам Шайх Жаноблари каби номлар билан мурожат қилишларини ёқтирасизми. Саволлар форумида сизга на салом на аликсиз ҳечнарсадан ҳечнарса ёқ сирази савол билан мурожат қилган кишиларга ҳеч ачиқланиб жавоблар берганмисиз. Ёки сизга олқишлар ва миннаддорчиликлар билдириб кейин савол соъраганларга ҳурсанд боълиб саволларига шунга яраша жавоб бериш нияти пайдо боълганми. Малум боълишича писихалогиада, инсонларни оъзларини ҳушомад ва мадх этишларини ёқтиришлари уларнинг табиатидаги теран туйғу экан. Бу саволимни соърашимнинг асосий сабаби ҳам шу. Яни коъпинча сизга савол билан мурожат қилмоқчи боълганимда анашу табиат сизда ҳам боър деган оъй билан ва саволимга яхши муносаббатда боълишингиз истаги билан, сизни илқ соъзлар билан мадх этиб, кунглингизни ёритишга ҳаракат қилаймикан деб оъйланаман. Ёки оъзим учун керак боълган саволни мазмунли ва лонда қилиб соърашим мадх этиш этмасликдан муҳумроқми. Албатта сиз ҳар қанча мақтовларга ва миннаддорчиликларга сазовор ва биз учун, шахсан мен учун муҳтарам ва суюкли кишисиз. Мен сиздан илқ созъларни қизғанганимдан эмас, ёқорида айтилган табиатдаги инсон боълиш инсонликка ҳосми ёки ёқми деган тушунчани мен каби содда бола фарқлай олмаганимдан бундай саволлар ва фикрларни билдирдим холос. Агар сизни ранжитган боълсам уъзур соърайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бизнинг динимизда одамларни баҳолаш тақвосига қараб бўлади. Бошқача қилиб айтганда диний таълмотларга амал қилишига қараб. Биз сиз айтган шахслардан эмас, Аллоҳнинг расулидан, у зотнинг саҳобаларидан ўрнак олишимиз керак. Сиз айтган масала, бировнинг мақтовига бўладиган муносабат ҳам ўшалар жумласидан. Менга сайт орқали келадиган саволлар форумдан олиниши учун менга мурожаат қилинмаган саволга жавоб бермасликка ҳаракат қиламан. Чунки, бу форум аъзоларининг ўзаро саволлари бўлиши мумкин. Қолганларига иложи борича, ўзларини тутишларига қараб жавоб беришга ҳаракат қиламан. Албатта, яхши муомалада бўлишимиз динимиз талаби. Беҳуда мақтов яхши эмаслиги ҳам маълум нарса.

Топ рейтинг www.uz Openstat