Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туш ҳақида

18:16 / 22.02.2016 | Ra`no | 3619

Ассалому алайкум! Қоидалар билан танишиб чиқдим, туш таъбирини айтмас экансизлар, аммо мeнинг тушим Аллоҳ ва шайтон ўртасида аросатдалигим, Аллоҳдан нажот сўрашим, лeкин иродам суст бўлиб чиқишидан қаттиқ ҳавотирлигимни кўраман. Бу тушни кутилмаганда, тeз-тeз эмас, кайфиятимга боғлиқ бўлмаган ҳолда кўраман. Бу нимадан дарак бўлиши мумкин? Аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا اقْتَرَبَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ رُؤْيَا الْمُؤْمِنِ تَكْذِبُ وَأَصْدَقُكُمْ رُؤْيَا أَصْدَقُكُمْ حَدِيثًا. وَرُؤْيَا الْمُسْلِمِ جُزْءٌ مِنْ خَمْسَةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ وَالرُّؤْيَا ثَلَاثَةٌ: فَالرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ بُشْرَى مِنَ اللهِ، وَالرُّؤْيَا تَحْزِينٌ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَالرُّؤْيَا مِمَّا يُحَدِّثُ بِهَا الرَّجُلُ نَفْسَهُ. فَإِنْ رَأَى أَحَدُكُمْ مَا يَكْرَهُ فَلْيَقُمْ فَلْيُصَلِّ وَلَا يُحَدِّثْ بِهَا النَّاسَ، قَالَ: وَأُحِبُّ الْقَيْدَ وَأَكْرَهُ الْغُلَّ.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади. Сизларнинг туши ростингиз гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир.
Туш уч хилдир: Солиҳ туш Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш шайтондандир. Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши.
Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».
Абу Ҳурайра айтди:
«Мен оёқнинг боғланишини яхши кўраман ва бўйиннинг боғланишини ёқтирмайман».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда туш ҳақида бир неча умумий қоида бўлган ҳақиқатлар зикр қилинмоқда:
1. «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади».
Бу жумладаги «замон яқин бўлиши» тун билан куннинг узунлиги бир-бирига яқинлашиб қолишидир. Бу ҳолат баҳорда ва кузда бир марта ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб, кун билан туннинг узунлиги тенг бўлади. Унгача улардан бири узайиб, иккинчиси қисқариб боради ва ундан кейин аксинча бўлади.
Ана шу кун ва тун тенг бўлган нуқта ва унинг икки тарафидаги вақтларда кўрилган тушларнинг кўпчилиги ёлғон бўлмай қолади.
Бундан тушнинг қандай эканлиги унинг кўрилган вақтига ҳам боғлиқлиги келиб чиқади.
2. «Сизларнинг туши ростингиз гапи ростингиздир».
Бу жумладан тушнинг рост ва ёлғонлиги туш кўрувчининг шахсига ҳам боғлиқ бўлишини англаш мумкин. Рост гапирадиган покиза одамларнинг тушлари рост бўлар экан. Агар одам ёлғончи, тутуриқсиз бўлса, туши ҳам ўзига ўхшаган бўлади.
3. «Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир».
Ушбу жумла имом Бухорийнинг ривоятларида «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан бир жуздир» шаклида келган экан. Бундан аҳли солиҳ кишиларнинг тушлари катта аҳамиятга эга бўлиши келиб чиқади.
4. Туш уч хилдир:
а) «Солиҳ туш Аллоҳдан севинч башоратидир».
Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлсаю яхши туш кўрса, бу Аллоҳ таолодан юборилган яхшиликка ишора бўлади.
б) «Маҳзун туш шайтондандир».
Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон таъсир қилган бўлади.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бир ҳадиси шарифдаларида:
«Ҳулм (ёмон туш) шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дейилган.
в) «Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».
Агар одам бирор иш бошига тушган бўлиб, ўшани кўп ўйлаб юрган бўлса, ўша ўйлаш таъсирида туш кўради. Бундоқ тушнинг аҳамияти йўқ бўлади.
«Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».
Аввал айтилганидек, аввал чап тарафига туфлайди ва паноҳ тилайди, кейин туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири ўша ёқимсиз тушни бировга айтмасликдир.
«Абу Ҳурайра айтди:
«Мен оёқнинг боғланишини яхши кўраман ва бўйиннинг боғланишини ёқтирмайман».
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси Абу Ҳурайра ўзлари ривоят қилган ҳадиснинг охирида туш таъбирларидан баъзисини айтмоқдалар.
Агар бир одам тушида оёғининг боғланганини кўрса, хурсанд бўлиши керак экан. Чунки тушда оёқнинг боғланиши бу соҳа билимдонларининг таъкидлашларича, динда собитқадам бўлишнинг белгиси экан.
Агар бир одам тушида бўйнининг боғланганини кўрса, хафа бўлиши керак экан. Чунки тушда бўйиннинг боғланиши бу соҳа билимдонларининг таъкидлашларича, қарз, зулм ва маҳкум бўлишнинг белгиси экан.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat