Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳақида

00:00 / 09.01.2010 | eski savollar | 2009
Ассалому алайкум Ҳазрат!Ҳозирги кун олди-сотти муомалаларида кўрилаётган фойда ҳалолмикин деган фикр туғдирувчи ҳолатлар кўп бўлиб турибди. Шулардан бири – нарҳ-навонинг ўзгаришидир. Бир одам билан фалон молни фалон нарҳга келишиб қўйилса-ю, лекин пул олди-бердиси бир-икки соатдан кейин қилинса ва ўша вақтда молнинг нарҳи баъзи сабаблар (масалан, хорижий валуталарнинг сўмга нисбатан қиймати ўзгариши) туфайли ошган ёки тушган бўлса, ҳаридордан фақат келишилган нарҳ талаб қилинадими ёки ўзгарган нарҳни талаб қилса ҳам жоизми? Шу савдодан олинган фойда рибо бўлади деган гапни эшитдик. Шу ҳолатлардаги саволлар:1. Рибо нима?2. Юқорида кўрсатилган савдо (молнинг нарҳи ошса ҳам, тушса ҳам) рибо билан бўлдими?3. Агар келишув вақтида ҳаридор заклад бериб қўйган бўлса, пул олди-бердиси вақтида юқоридаги сабабга биноан кўпроқ ёки камроқ пул талаб қилиш тўғрими?4. Агар ҳаридор молни келишилган нарҳга олмайдиган бўлиб қолса, унинг берган заклади қайтариладими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рибонинг нималигини айтавериб чарчадик. Топиб, ўқинглар.2. Сиз айтган ҳолат бўлмаслиги учун савдодан кейин мол ва пулни дарҳол олди-берди қилишни йўлга қўйиш керак.3. Савдо битгандан кейин ьошқа гапга ўрин қолмайди.4. Бизнинг ҳанафий мазҳабда байъбошини қайтариб берилади. Бошқа мазҳабларда қайтариб берилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat