Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аниқлик киритсангиз!

00:00 / 21.01.2010 | eski savollar | 674
Шайх хазратлари. Саволим куйидагича:Ман, накд пулсиз шаклидаги пул айланмалари хисобидан даромад кураман. Яъни орасидаги % лар хисобига тушунарлирок килиб айтилганда хизматим учун.Манга шундай савол беришди "Сиз маълум %дан белгиланган накд пулсиз шаклидаги маблагни сотиб олиб хамда узингиз фойдангизни белгилаб сотиб олган накд пулсиз шаклидаги маблагни фойдангиз куйилган холда сотасиз, бу ишингиз рибога айланмасмикин? Ёмон топилган пул булмасимикин?" дейилди.Аввало уларга жавоб айтишдан олдин уйлаб сунгра Сиздан ёрдам сурашга карор килдим. Эндиги масала куйидагича:1) Аввало уларга "Агар муддатга накд пул бериб устига % сурасам, Сиз судхорлик борлигини айтяпсиз, ман килаётган ишимда накд пул маблаги йукку! Накд пулсиз шаклига ега булган маблагни савдо киляпман" десам, "Йук, накд пулсиз шаклига ега булган пуллар хам шулар жумласидандир дейишса"Унда ман сотаётган накд пулсиз шаклига ега булган пулларни уз кийматидан ошмаган холда сотаяпманку.(Ойдинлик: 100.000 сум накд пулсиз шаклига ега булган пулни масалан 90,000 сумга сотдим.) Ман 101,000 сум олмадим! Демак ман 100,000 сум накд пулсиз шаклига ега булган маблагни 100,000 сумдан ошмаган холда савдо килсам тугри фикр юритган буламанми? Яъна бир маълумот бу ерда давлатни хакки хам бор, уни хам туликлигича махсус давлат идораларига хисобини бераман, хамда бу килинаётган ишимда оз микдорда булса хам аклий хам жисмоний харакатларни киламан, бир гап билан айтганда узига яраша машаккат хавф хатар хам йук эмас.Булаётган барча савдо ишларида иштирок этаётган томонларнинг ризолиги мавжуд. Бу саволни беришда жуда кийналдим, чунки тирикчилигим ва кулимдан келаётган ягона ишдир. 2) Шунга кушимча савол: Сотиб олган накд пулсиз шаклига ега булган маблагимни, насияга бериб, дейлик 100,000 сумни 30 кун муддатга (албатта вазиятга караб муддат келганда, иккала томон келишиб кетаверади) 95,000 сумга 30 кунга сотиб юборсамчи? Ойдинлик: Ман сотган пулим аввало ишончли одам оркали айлантирилади,бу шериклик ишга ухшаш аммо фарки, ман унга фойдасига хамда зарарига тулик шерик булмайман, у масалан 15 сум фойда курса ман 7-9 сум куришим мумкин. Белгилаб куйилган % кайтарилади. Лекин шунака вазиятлар хам буладики хатто мани зараримга кетади. У мандан сотиб олган 100,000 маблагга ташкилотлардан махсулот олиб келиб хар хил турдаги ички ва ташки бозорларда накд пулга масалан 110,000 сумга сотади. Хамда 1 ой муддат ичида махсулотни сотиб пулларни накдлаштиради (йегиштириб олади) ва манга келишилган 95,000 сумни кайтаради. Натижада 15,000 минг сумга эга булади ман хам у хам рози булган холда. Ундан жисмоний харакатлар мандан капитал кетади. Куйида айтганимдек бу ишни ишончли одамларга яъни уз ишини биладиганлар билан ишлайман. Буни айтишимдан максад килинган ишда у одам зарар килиб колиш эхтимоли паст булади худо хохласа. Олдиндан режалаштириб, кейин келишилади.Билишимча бу иш билан жуда куп одам шуггуланади. Куп нарсани уйлаб чикдим, аввалари бундай вазиятлар булмаган деб, лекин атроф мухитни хам кандайдир таъсири бор деб уйлайман. Бу ишда кимнингдир ишига ривожланиш ва шунга ухшаш хожатлари чикиб хам туради.Ачинарлиси бу шубхали ишдан нафсимиз туфайлими ёки бошка сабаб туфайлими чикиш мушкул.ИншаАллох ризкимиз халолидан булсин, барча хатоларимизни Аллох кечирсин. Ундан мехрибон зот йукдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пулнинг нақди ҳам, нақд эмаси ҳам бари бир пул.

Топ рейтинг www.uz Openstat