Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автомашинада Куръон эшитиш, аниклик

00:00 / 25.01.2010 | eski savollar | 1071
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Хурматли Устоз, хозирги кунда кундалик хаётда куп учраб турадиган холат юзасидан савол бермокчи эдим.Купчилик автомашинага эга мусулмонлар уз машиналарида "Куръон" сураларини эшитишга одатланганлар. Айрим автомашиналарнинг овоз колонкалари машина утиргичининг ёнида ёки утирган кишининг оёк томонида жойлашган булади. Шу йусинда "Куръон" сураларини эшитиш Аллох жж нинг каломига нисбатан хурматсизлик булиб колмайдими? Чунки кироат килаётган корининг овози уша пастда (оёк томонда) жойлашган колонкалардан чикади.Ассаламу алайкум ва рохматуллох! Жавоб: яхши эмас!Узр Устоз беодоблигим учун, мен хам машинада купинча Куръон эшитишга одатланганман, шунга янада аниклик киритиш максадида беодоблик билан ушбу савол-жавобга аралашдим. Хазрат, "яхши эмас" деб овоз чикарувчи ускуна(колонка) пастда жойлашганими ёки умуман машинада хархил юмуш ва хаёллар билан Куръон оятларини эшитиб юришни назарда тутилганми?Агар овоз чикарувчи ускуна оёкдан пастда жойлашгани булса уни магнитафон оркали узиб факат орка колонкалардан чикадиган килиб куйса булади. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох рози булсин. Ассалому алайкум ва рахматуллох ва баракатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иккиси ҳам. Қуръон Аллоҳнинг каломи. Уни эъзозлаш ва беҳурмат қилмаслик мусулмонларнинг бурчи.

Топ рейтинг www.uz Openstat