Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сиррий намозларда Фотихани кироат килиш

00:00 / 06.04.2011 | eski savollar | 2900
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари! Сизга мухим масалада савол билан мурожаат килишга изн берсангиз:Маълумки, ханафий мазхабида хох жахрий, хох сиррий намозларда имом оркасида Фотиха сурасини кироат килиш макрухи тахримий, деб фатво берилган. Имом Шофеъий (р.а) эса жахрий ва сиррий намозларда муктадий хам Фотихани кироат килади деганлар, Имом Молик (р.а) эса муктадий факат сиррий намозларда Фотихани кироат килади, деб хукм чикарганлар. Биз мана шу мавзудаги айрим маълумотларни укидик. Куйида сиз азиз устозга уларни хавола килсамда, кейин саволга утсам:Бисмиллахир Рохманир Рохийм!«Бизнинг мазҳабимизда фиқҳий масъалаларни олиш қоидалари қаторида ушбу жумлалардаги маънолар ҳам фаҳмланади: То тавонанд бандагони Худо, Жамъ созанд ба-мазҳаби уламо. Равиши тарскори халқ ин аст, Мадеҳ аз дасти худки, кор ин аст. Мазмуни: Аллоҳ таолонинг хос бандалари агар қодир бўлсалар, мужтаҳид уламоларнинг мазҳабларини жамъ қиладилар. Инсониятнинг тақводорлари амали, равиши бу! Бундай ишни сен ҳам қўлингдан берма! Шунга биноан Имом Муҳаммад (р.а.) сиррий намозларда муқтадий ҳам сураи фотиҳани қироат қилишини истеҳсон санаган эканлар. Бу масъала Имом Аъзам (р.а.)дан ҳам бир марта ривоят қилинган экан. Ушбу қавлни машойихларимиз мухтор қавл деб олишган. Ҳатто аҳли илм ва закий намозхонларнинг имом қироати орасидаги сукутлар асносида сураи фотиҳани бўлиб-бўлиб ўқиб олишлари яхшироқ эканлиги ҳам фиқҳий асарларимизда кўрсатилган. Ушбу масъала “Эъло ус-сунан”да ҳам ифодаланган. Лекин муқтадийнинг ўқиши имомнинг ўқишига аралашиб кетмаслиги, унга асло халақит қилмаслиги, муқтадий қироати ҳам тажвид қоидалари асосида бўлиши, қироат маъноси бузиладиган даражада бўлмаслиги шарт қилинади. Демак, бу имом орқасида қироат қилиш мазҳабимизда хос одамларга тавсия этилади холос. Бошқалар мазҳабимизнинг зоҳир масъаласига биноан, фиқҳий матн китоблари кўрсатмасига амал қилган ҳолда барча намозларда имом орқасида жим туриши талаб этилади. Акс ҳолда макруҳи таҳримий ишни қилиб қўйиш мумкин. Валлоҳу аълам бис-савоб.» «Фикхи Кайдоний» асарининг шархида хам Имом Мухаммад (р.а)нинг имом сиррий кироат килаётганида оркасида муктадийнинг Фотихани кироат килишини макрух эмас, деган фатволарини укидик. Имом Молик (р.а)нинг «Муватто» асарларида хам бу масаладаги ривоятларни укидик: Ҳишом ибн Урва оталаридан ривоят қиладилар: Албатта у киши (Урва) имом қироатда овоз чиқармайдиган намозда орқасида ўқир эдилар (ўзлари ҳам қироат қилар эдилар).Яҳё ибн Саъийд ва Робиъа ибн абу Абдурраҳмондан ривоят қилинади: Албатта Қосим ибн Муҳаммад имом қироатда овоз чиқармайдиган намозида орқасида ўқир эдилар (ўзлари ҳам қироат қилар эдилар).Язийд ибн Румондан ривоят қилинади: Албатта Нофеъ ибн Жубайр ибн Мутъим имом қироатда овоз чиқармайдиган намозида орқасида ўқир эдилар (ўзлари ҳам қироат қилар эдилар). САВОЛ: Ханафий мазхабимизнинг айрим мужтахидлари, жумладан Имом Мухаммад (р.а) ва яна бир кавлларида Имом Аъзам (р.а)нинг узлари, яна «Эъло ус-сунан» сохиби Тахонавий (р.а)лар ифодалаганидай юкоридаги шартларга асосан сиррий намозларда имом оркасида унга халакит бермасдан Фотихани кироат килсак буладими? Жавобларингиз учун ташаккур айтганимиз холда эхтиром ила талабангиз Умиджон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat