Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидлар ҳақида

00:00 / 14.03.2007 | eski savollar | 744
Шайҳ ҳазратлари :1.Яқинда бир жанозага бориб масжидда жамоат билан пешин намозини о'қишга кирдим . 4 ракат суннатни о'қиб бо'лгач шуни гувоҳи бо'лдимки жамоат то'грига қараб турибдиб , имом эса 30 градус бурчакка бурилиб турибди . Мен ҳам сафда иложи борича имом қараган томонга қарадим. кейин "қибла о'чагичда" о'лчасам Масжид қибласи ното'г'ри қо'йилган экан .Намозни бошқаттан о'қишга то'г'ри келди.Шу эрда намоз о'қиб юрадиган бир биродаримиз мени гапимни эшитиб "бо'лаверади" деди . "Яни имомни о'зи қиблага қараб турса "бо'лди деб айтди . Тортишишга аниқ далил билмаганим учун ҳеч нарса дея олмадим. Имомни о'зи қиблага юзланиши жоизми? 2.кейин янги масжидга борсам о'лчидиган бо'лдим, яқинда иш жойим ёнидаги масжидниям о'лчсам бу масжидниям қибласи ното'г'ри экан, олдинига "қибла о'лчагич" бузилган деб о'йладим ,лекин бошқа масжидларда аниқ ко'рсатди.Бир томондан, агар масжид қибласи ното'г'рилигини имом ёки ноибларига айтсам мен то'г'римда ёмон гумон ва фикрларга боришади деб ҳозирча индамадим , чунки масжид қурилганига 80 йилча бо'лган у ерга анча вақтдан бери чиқдиган отаҳонлар" БУ "билаг'он" нима деяпти" деб калтаклашлари турган гап. иккинчи томондан буни билдириб қо'йишим керак. Илтимос маслаҳат беринг. Фикримни аниқ билдира олмаган бо'лсам олдиндан узр со'райман..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Афсуски, сиз айтган ноқулайлик бор. Мазкур имом бечора ҳам гапиравериб чарчаган бўлса керак. Баъзи кишилар, илмсиз бўлса ҳам, аввал ўқишганкуга ўхшаш гаплар ила бу камчиликни тўғрилашга тўсиқ бўлмоқдалар. Имкони йўқ пайтда йўл қўйилган хатони масжид ўрнида турса ҳам унинг ичида қиблага юзланиш имконини ишга солиб тўғрилаш мумкин. Аммо бу нарса бир неча масжидда бардавом муаммо бўлиб турибди. Одамларимиз инсоф билан бу хатони тўғрилашлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat