Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намози ҳақида

00:00 / 19.08.2007 | eski savollar | 8822
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ муҳтарам Шайҳ ҳазратлари! Аввало Ислом дини ривожи ёлида қилаётган ҳайрил ишларингизда Аллоҳ мададкор болишлигини тилаб қоламан. Аллоҳ сизни оз паноҳида асрасин, умрингизни зиёда қилсин.Ҳурматли устоз, ҳозирда Г'арбий Оврупада истиқомат қиламан ва турли мазҳаб ва турли диёрлардан келган мусулмон биродарларимизни кораман. Жумаладан, туркиялик биродарларимизни (улар ҳам Ҳанфий мазҳабидан) Аср ва Ҳуфтон намозларида 4 ракатдан суннат намозларини қо'шиб оқишларини кордим. Мени Аср намозида суннат оқимаслигим ва Ҳуфтон намозида фақат 2 ракат суннат намози оқишлигими билишиб ҳайрон қолишди ва тарки суннат бу деб ҳам айтишди. Мен бу ҳақда бирор нарса дейишдан олдин Сиз Шайҳ ҳазратларидан бу ҳақда аниқ билиб олишга қарор қилдим. Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Олдиндан ташаккур, муҳлисингиз Сардор Муҳаммад.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

СУННАТ НАМОЗЛАРБомдоддан олдин ва Пешин, Шом ҳамда Хуфтондан кейин икки ракъат, шунингдек, Пешиндан олдин ва Жумадан олдину кейин бир салом билан тўрт ракъат суннат ўқилади. Асрдан олдин тўрт ракъат, Хуфтондан олдин ва кейин тўрт ракъат маҳбубдир.Бу матнда беш вақт ва жума фарз намозлари олдидан ва кейинидан ўқиладиган таъкидланган суннат намозлари ҳамда баъзи намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган таъкидланмаган мандуб намозлар ҳақида сўз бормоқда.Беш вақт намознинг суннатлари ҳақидаги далиллар.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Пешиндан олдин икки сажда, ундан кейин икки сажда, Шомдан кейин икки сажда, Хуфтондан кейин икки сажда, Жумадан кейин икки сажда ўқидим. Шом, Хуфтон ва Жума(суннати)ни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уйларида ўқидим». Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва Бомдоддаги икки ракъатни ҳеч қўймас эдилар». Ушбу икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган.Ушбу зикр қилинган намозлар таъкидланган суннат намозлардир. Фақат Пешиндан олдинги суннатнинг сони икки хил. Икковини ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлар. Тўрт ракъатлисини Ҳанафийлар, икки ракъатлисини бошқалар олганлар.Жума намозининг фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам тўрт ракъат суннат борлигига далил.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз тўрт ракъат ўқинг», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар.Термизий ривоят қилган.Бу намозларни, нафл, татоввуъ, мандуб, ротиб намозлари ҳам дейилади. Бизда фарз намозларга тобеъ бўлганларини суннат, бошқаларини нафл намоз, дейиш урф бўлган.Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабийба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган».Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисида фарз намозларига тобеъ суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.Бу ваъда, жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тарийқа сида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдан иборатдир. Фарз намозларга тобеъ суннат намозларининг қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам, Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундоқ қилишимиз керак.Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин, машқ - тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъини жойига қўйиш осон бўлади.Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.Шунинг учун ҳам, шариатда бу намозларни «мукаммилот» - тўлдирувчи намозлар деб аталади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таъкидланган суннат намозларига ҳанафий мазҳаби алоҳида эътибор билан қараган. Бунга Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидан ҳужжатлар келтирганлар. У зот баъзи вақтларда суннат намозни қазосини ўқиганлари ҳақида ривоятлар ҳам бор. Шунингдек, сафарда ҳам юриб кета туриб ўқиш имкони бўлмаса ўқимаса, майли. Аммо тўхтаб турганда ўқилади, деганлар.Асрдан олдин тўрт ракъат, Хуфтондан олдин ва кейин тўрт ракъат маҳбубдир..Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳим қилсин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Имом Абу Довуд қилган ривоятда Оиша онамиз қуйидагиларни айтадилар:«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қачон Хуфтонни ўқиганларидан кейин менинг олдимга кирсалар, албатта, тўрт ёки олти ракъат ўқир эдилар».Сизнинг туркиялик танишларингиз «маҳбуб» дейилган намозни суннат деб олишибди, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat