Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азонда тирноқларни ўпиб кўзга суртмоқнинг не ҳикмати бор?

00:00 / 03.02.2010 | eski savollar | 1451
Асслому-алейкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Биз томонларда азон ёки такбир айтилаётганда азоннинг Ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу варасулуҳу калимаси айтилганда ко'пчилик намозхонлар бош бармоқлари тирноқларини бир бирига ёнма ён қо'йиб, о'пиб ко'зларига суртишади ва шу ҳолатни уч марта такрорлашади. Ушбу ҳолатнинг қандай ҳикмати бор? Нима сабабдан бу ишни бажаришади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳақда китобларимизда кўрсатма йўқ. Одамлар аввалигилардан кўрганларини қилишади. Аслида азон айтилаётганда, музаззин айтган қалималарни такрорлаб туриш бор.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat