Ассалому алайкум! Уйда 5 вақт жамоат намозини ўқиш учун имомдан ташқари неча киши бўлиши керак? Масжидда неча киши бўлиши керак камида? Тошкент бош имом хатиби “агар намоз уйда ўқилса имомдан ташқари 2 киши бўлиши керак. Агар масжидда бўлса камида 3 киши бўлиши керак” деган видеосини эшитдим. Ўша видео телефонимда ҳам бор. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Имомдан ташқари бир киши бўлиши жамоат бўлишга кифоя қилади.
35-БОБ.
ИККИ КИШИ ВА УНДАН ОРТИҒИ ЖАМОАТДИР
عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!