Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солдириш ҳақида.

00:00 / 19.02.2010 | eski savollar | 3140
Ассалому Алайкум Ҳазрат.Анчадан бери бир саволга жавоб тополмай юраман, ҳамма ҳарҳил гап айтади, шунга аниқ бир жавоб олишни жуда ҳам истардим.Анчадан бери нимагадир ишларим унча юришмай қолган, бир нарсани бошласам, бо'лай-бо'лай деб турган жойида ё'ққа чиқиб кетади. Уйланиш ниятида эдим, ҳамма шароит ҳам тайёр лекин негадир борган жойимиз ё' бизга то'г'ри келмайди, бизга ёқса у томон ёққа чиқаради. Қариндошлар ҳаммаси , о'зингни о'қитиб юбор деб қойишмайди, мен эса унақа нарсалардан умуман йироқдаман, ё'қтирмайман ҳам. Яқинда Ҳолам, фалон жойга бориб дам солдир У одам фолбин эмас фақат дам солувчи деб қоймай обордилар, Қора қамишдаги бир масжидга бордик, ҳалаги дам соладиган одам, пичоқни олиб дам солишни бошлади, сураларни умуман тажвидсиз, нотог'ри оқиб дам солди, ва гариминдори, сув, яна бало баттарлар олиб келасизлар натижаси 1 кундаёқ билинади, фалончида юк бор ва ҳо казо гапларни айтишни бошлади, мен индамай г'азабим қо'зиб чиқиб кетдим, Ҳолам ва уйдагилар билан бир оз тортишиб қолдим, о'зим тажвидни ва қуро'нни билганим учун уни тото'г'ри оқиётганини шундоққина сездим, бу одам пул деб отирибди ҳақиқий қори эмас десам , ундай болса масжидга имом қилиб қойишармиди деб ҳеч ҳоли жонимга қойишмайди. Яқинда яна кимдир, сизларни уйингизга кимдир фалон нарса ташлаб кетган деган гапларни топишди, Ҳуллас бошим қотди, қарасам ҳар бир қилаётган ишимда бир ноқислик чиқиб турибди , Устоз бу ҳолларда нима қилишим керак, Дам солдиришим керакми, кимга дам солдиришим керак? Аллоҳдан тинмай сорайман, ибодатни зо'р бо'лмаса ҳам қолимдан келганча қиламан. НИма қилсам то'г'ри болади? агар дам солдириб юбориш керак болса кимни олдига борсам бо'лади, гаимдори опкел сув опкел дейдиган қориакаларни иши то'г'рими? Китобларда, Марузаларда фолбинлар, о'қийдиганлар га борганларнинг аҳволлари ёмон болиши ҳақида коп эшитганман, о'қиганман шунга жуда ҳам бундай жойларга боришдан қорқаман. Аммо ко'пгина ислом илмидан ҳабардор бо'лган биродарлар ҳам шунақа дам солдиришга ко'п бориб туришар экан. Кейин, Зангиота ни мозорига, у ердаги масжидга ҳам жуда копчилик бориб дуо қилар эканлар айтишларича у ерда дуо ижобат бо'лиши осинроқмуш, шу гаплар ҳам ростми? О'ша ерга боришга ҳам коп тавсиялар беришади. Ҳазрат илтимос сиз ҳам бир дуо қилсангиз қилаётган ишларимни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло баракасини беришини яхши турмуш о'ртоқ топилишини дуо қилсангиз! Олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ барча ишларингизга барака берсин ва жуда ҳам яхши турмуш ўртоғи насийб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat