Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўйнига олиш

21:45 / 03 май | Madinaxon | 453
Ассалому алайкум! "Жавобинг ўзинг билан, учталоқ, қумталоқсан" деса учталоқ тушган бўладими? “Биронтаси бўйнига олса никоҳ ўқиса бўлади”, деб қайнотам мен бўйнимга оламан деяпти. Нима дейиш керак?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айтган сўзларининг ҳаммасида талоқ тушади. Ораларингизда уч талоқ тушиб, қолган қумнинг миқдори эрингизни бўйнида бўлади. Сизларга жавоб берган инсон ўта даражада илмсиз экан. Шариатда гуноҳни бўйнига олиш деган нарса мутлақо йўқ. Ўша бўйнимга оламан деган одам қиёмат куни Аллоҳнинг азобини кўрганида Аллоҳ таоло қуйидаги оятда келтирганидек туриб олади. Бўйнига олишининг талоққа алоқаси ҳам йўқ. 

 كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِّنكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ۝ 

16. Бу худди шайтон инсонга «Кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Мен сенга алоқадор эмасман, мен оламлар Робби – Аллоҳдан қўрқаман», – деди. (Ҳашр сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat