Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбдаги ҳасталик

00:00 / 26.02.2010 | eski savollar | 2362
Ассалому алайкум. Ҳурматли шайҳ ҳазратлари, Сиздан сўрайсиган нарсам қалбдаги касаллик яъни куйикишни давоси. Мени бошқалардан омадим кам эмас, Аллоҳга шукр, лекин баъзида кимнингдир омади келганини эшитсам бироз куйикиш ҳосил бўлади. Илтимос менга ёрдам берсангиз, бундан қандай қутилиш мумкинлигини, унинг давосини тушинтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз куюниш деб атаётган дард ҳасаддир. Унинг давоси қуйидагича; ҲАСАДНИНГ ДАВОСИМаълумки, ҳасад энг оғир қалб хасталикларидан биридир. Қалб хасталикларини эса, фақат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ҳасадни илм билан даволаш қуйидагича:Аввало, ҳар бир киши ҳасад ўзининг дийну дунё-сига зарар эканини яхши англаб етмоғи лозим. Шу билан бирга, у ҳасад қилинган одамнинг на дийнига ва на дунёсига зарар етказа олмаслигини ҳам тушуниши керак. Балки, унинг ҳасадидан душмани фойда олади.Агар охиратга ва ундаги ҳисоб-китобга иймонни бир тарафга қўйиб туриб, ақл юзасидан иш тутганда ҳам, ҳасадга ўрин йўқ. Чунки, ҳасадчи ўз ҳасади туфайли ич-ичини ейди, қалби дард-аламга тўлади. Аммо, бирор фойда кўрмайди.Неъмат ҳасад қилинган одамдан сизнинг ҳасадингиз туфайли заволга учрамайди. Қандай қилиб дейсизми?Унга неъматни Аллоҳ таоло берган ва Аллоҳнинг Ўзи белгилаган муддатгача давом этади. Бировнинг ҳасади туфайли неъмат тугаб қолмайди. Охиратда унга зарар етмаслиги аниқ. Чунки, неъмат етгани ёки сизнинг ҳасадингиз унга гуноҳ бўлиб ёзилмайди. Балки, ҳасадингиз сабабли мазлум бўлгани учун фойда олиши ҳам турган гап. Бу дунёда унинг фойда олиши сизнинг жизғанак бўлишингиздандир. Чунки, одамларнинг хурсандчилигининг сабабларидан бири душманнинг азобланишидир.Юқорида зикр қилинган нарсаларнинг барчаси ҳасадчи ўзига ўзи душман ва душманига дўст эканини кўрсатади. Бу худди душманини қатл қилиш учун тош отаётган одамга ўхшайди. Биринчи тошни отганда душманига тегмай ўзига қайтади ва ўнг кўзини кўр қилади. Унинг аччиғи яна ҳам аланга олиб, иккинчи тошни отади. Иккинчи тоши ҳам мўлжалга тегмай ўзига қайтади ва чап кўзини ҳам кўр қилади. У ғазаб отига миниб учинчи тошни отади. Тош қайтиб келиб, ўзининг бошини ёради. Душмани эса, соппа-соғ, кулиб, уни томоша қилиб туради.Ушбуларни тафаккур қилган одамнинг қалбида ҳасад олови сўниши турган гап.Ҳасадни амал билан даволаш қуйидагича:Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун, унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозуъ кўрсатсин.Салафи солиҳлардан кўплари ўзини ғийбат қилган шахс ҳақида хабар эшитса, унга ҳадялар юборар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat