Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ёки ҳаром

00:00 / 01.03.2010 | eski savollar | 666
ассалому алйкум мен озимни қийнаётган бир нечта савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Имкон қадар жавоб берсангиз жуда ҳурсанд болардик.1. Мен ҳорижий мамлакатда, исломий болмаган жамиятда яшайман. Бу ерда жуда кўп ичимлиларнинг тури бор. Спиртли ичимлик болмаган ичимликлар(софт дринкс)нинг таркибида ҳам жуда жуда ҳам кам фоизда алкоголик модда қошилади. Бу нима мақсадда қошилиши эса оша фирманинг сири экан. Ҳеч ким у ичимликларни алкоголик ичимлик сифатида ичмайди. Оддий ичимлик сифатида ичади. Оша ичимликларни биз ҳам ичсак болаверадими?2. ҲУдди ичимликларга охшаб, бази бир эгуликлар, ҳусусан печэний блокларини таркибидаги яхши ҳид бериш учун тайёрланган модда таркибига алкогол қошилади. Лекин жуда жуда сезиларсиз даражада. Оша печэнийиларни биз ҳам есак болаверадими.Гапни очигини айтадиган болсам мен ҳудди шундай ичимлик ва ширинликларни ишлаб чиқарадиган фирмада ишлайман. Шунинг учун бундай вазиятга ҳар куни дуч келаман. Илтимос, имкон қадар шу саволларга жавоб берсангиз.Жавоблар учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Буни текшириб кўриш керак. ўша ерда ислом жамиятлари бўлса, ўшалардан сўранг.2. Буни текшириб кўриш керак. ўша ерда ислом жамиятлари бўлса, ўшалардан сўранг.[қуоте аутҳор=ҳолислик линк=топиъ=16968.мсг125078#мсг125078 дате=1267427841]Кечирасиз Шайх Жаноблари, мен сизнинг олдинги жавобларингизни оқиб саволимга жавоб олгандек болдиму лекин оша берган жавобингизда бир бирига қарши маъноадги жойи бор экан, илтимос оша жойига аниқлик киритиб бера оласизми. Қуйида оша жавобингизни ёзаман."Шунингдек, баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотларига маст қилувчи ичимлик учун тайёрланган нарсалардан жуда оз миқдорда қўшилган бўлса ҳам истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас. Бунга баъзи бир шоколадларнинг, музқаймоқнинг турлари ва шунга ўхшаш махсус овқатлар киради. Баъзи бир газли ичимликлар ҳам бор, ана ўша нарсаларда маст қилувчи нарсалар–ароқми, конякми ёки бошқа нарсалар–қўшилган бўлади. Буларни ичишга мутлақо рухсат йўқ. Чунки шариат қоидаси бўйича кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаром бўлади. 5. Баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш пайтида алкогол моддаси жуда ҳам оз миқдорда ишлатилиши бор. Бунда унинг мазаси учун эмас, балки сув ёки бош-қа нарсалар билан эримайдиган нарсаларни эритиш учун қилинган. Бу кўп тарқалган нарса бўлганлиги учун ва ўша озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш пайтида қўшилган жуда оз миқдордаги алкогол нарса ҳавога буғ бўлиб таралиб кетиши эътиборидан бундай озиқ-овқатларни истеъмол қилишга рухсат берилган."Жавоблар учун олдиндан катта раҳматРухсат берилганида мазкур нарсалар йўқ бўлиб кетган бўлади. Рухсат берилмаганда мазкур нарсалар жисми, ҳиди ёки бошқа бирор аломати бор бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat