Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга лукма бериш хакида

00:00 / 11.03.2010 | eski savollar | 3028
Ассалому алайкум ва рахматуллоху баракатуху Шайх Хазратлари.Савол йуллашдан олдин сизга Оллохдан узок-умр, сихат саломатлик, дин йулида килаётган хайрли ишларинггизга барокатлар сураб коламан.Ислом динида имомга лукма бериш коидалари, кандай холларда лукма берса булади ёки кайси холатларда лукма бериб булмайди. Хозирги кунда ёш имомлардан ислом динида лукма бериш йук нарса деган гаплар эшитиб коляпмиз. Шунга аниклик киритиб берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан рахмат Оллох рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ислом дийнида имомга луқма бериш йўқ дейиш ўта саводсизликнинг аломатидир. Айниқса, бу ўтакетган бемаъни гапни имом деб аталган шахс айтиши катта мусийбатдир. Ҳамма фиқҳ китобларида имомга луқма бериш жоизлиги қайта қайта такрорланган. Бу гап баъзи илмдан бехабар, араб тилини чала биладиган таржимонлар орқали тарқалиб қолган, холос. Имомга луқма бериш жоизлигига далил.Ибн Умар розияллоъу анъудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоъу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб илтибосга тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убай ибн Каъабга: «Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди.«Нима сени ман қилди?» дедилар.Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида: «Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар» дейилган.Имомидан бошқага луқма бериш. Намозхон ўз имомидан бошқа, қироатда адашиб қолган одамга луқма берса, намози бузилади. Чунки имомдан бошқага луқма бериш таълим қаторига киради.Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat