Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

2 туш

00:00 / 15.03.2012 | eski savollar | 2467
Ассалому алейкум! Хазрат, сиздан бир илтимосим бор эди. 1 хафта олдин кечқурқун одатдагидай калима келтириб ётдим. тушимда қандайдир гумбазли (масжид бўлса керак) бино ёнида турган эканман. мендан нарироқда бирярим метр келадиган кабутарлар ҳайкали 4 та турибди. уларга қараб: "учинглар" деб қўлим билан ишора қилибман ва улар жон кириб самога кўтарилишибди. томда ҳам 2 та шунақа ҳайкал кабутарлар боракан. уларга ҳам учинглар деб шундай ишора қилибман ва улар ҳам учиб, нариги шериклари қаторига қўшилишибди ва айланиб гўзал парвоз қила бошлашибди. шу пайтда мен ўзимни ҳудди авлиё инсондек, АЛЛОҲ шу даражага эриштиргандек ҳуш кайфиятда жилмайиб турган эканман. шу пайт мусиқа ҳам янграй бошлабди. у ҳам ажойиб эди...ва уйғониб кетдим. ярим кеча экан. одатда кечаси уйғониб кетсам калима келтириб яна ётаман. яна шундай туш кўришни жудаям ҳоҳлаётгандим. яна туш кўрдим: унда яна қоронғу тун. отам ҳовлида краватда ётган экан. Онам билан мен ҳам ташқарида ухлаш учун чиқдик. онам отамни ёнига, мен эса берироқдаги краватга ётдим. ярим кеча: улар уҳлаб қолишибди. бирдан осмонда адашмасам шарқ томондан баҳайбат, қарғага ўхшаш қора жудаям катта қуш кўринди. дарров ўйладим; бу семурғ, анқо ёки ҳумо қуши. уни кўриш манга насиб этди; шуларни ўйлаган пайтим у деярли бутун осмонни қоплаган, мен томонга яқинлашди ва ҳовлимиз тепасига кеганда нурли нимадир манга урилди. менга нисбатан АЛЛОҲ томонидан эътибор бўлганидан жуда ҳурсанд бўлдим. қуш эса яна тепага кўтарилди ва яқинлашгандаги шамоли пасдан келиб караватимни кўтарворай деди. қуш ғойиб бўлди. ўрнимдан туриб ўтириб олдим. бир пайт дарвозаҳонамизни чироғи ёниқ, у ердан паст бўйли семизроқ одам далада ишлатиладиган ер таталагич(грабл) кўтариб келяпти. уни ёмон ниятда эканига шубҳам йўғиди. у аввал тўғрига ўтиб кетаётганди. кейин мен томонга бурилди. бу ёқдан ўтса ота-онамни ўлдириши мумкинлигини ўйладим. унга уйғоқлигимни билдирмоқчи бўлдим. шундан кейин ўзи қочиб кетса керак деган ҳаёлда эдим. яқинлашиши билан қаттиқ йўталиб овоз чиқардим. у қўрқиб кетди аммо ўзига келиб яна мен томонга бостирб кела бошлади. ва менга ҳужум қилди. уи зарбасини қўлим билан ушлаб қолдим аммо у айлантириб яна бошимга туширишини тушуниб, ҳаёлимда ҳато қилдим "йўқ бошдан (такроран)" десам ҳаёлим ижобат бўлиб, у яна 2 метр нарида пайдо бўлиб қолди ва яна кела бошлади. шунда кўз олдимда устунимизга илинган қоп-қора, нур рангида безак берилгандай, чэтлари ҳам нурли парда кўринди. уни ҳимоя эканини тушунгандай бир томонини тордим. шошилинчда нариги томонини илинган жойидан чиқаролмадим аммо ушлаган тарафимни ҳалиги одамни юзига ёпдим. олсам унинг юзи бошнинг орқасига айланиб қолибди. кейин у "нима бўлди? йўқманми " деди. уни ростдан юзи ҳам боҳини орқаси билан бир ҳил бўлиб қолганди. кейин у дарвозаҳонамиз томон юрди. у ерда жуда кўп аёллар бориди. (институтимиз қизларига ўхшади) ҳалиги парданиолиб, бояги одамни юзига даволаш мақсадида ёпиб-очсам юзи тўғриланиб қолибди. институтдаги бир домлага ҳам ўхшарди. у бирнималар деб барчага ўзини оқларди...уйғонсам тонг ота бошлган экан. Устоз. бу туш нимадан дарак эканлигини, мен қандайдир ишлар қилишим кераклигидан даракми ёки бошқа аломати борми? кимдан сўрашни билмадим. илмли, ақилли ва фаросатли кишидан сўрамоқчи эдим ва сиз устозимиздан сўрашга қарор қилдим. аввалроқ сўрашга имком топа олмадим. илтимос. шу тушларимни тушунтириб берсангиз. АЛЛОҲ барчамизга ёр ва мададкор бўлсин! Омин. сизга ҳам катта РАҲМАТ устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен туш таъбир қилмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat