Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НЭГА КАФАНГА УРАЙМИЗ

00:00 / 15.03.2010 | eski savollar | 1006
ассалому алйкум устоз оллоҳ сиздан ва барчамиздан рози булсин агарда илмсизлик сабабидан бераётган саволим билан но урин вақтингизни олган булсам олдиндан узур сурайман . Бир о'ртог'им айтиб қолди мен бир илмлик кишидан нега биз марҳумларни кафанга ураб кумамиз буни бирор ҳикматидан ҳабарингиз борми бирорта малумотга эгамисиз деб сурасам .У киши нега бундай савол берасизлар сизларга нимага керак булиб қолди ёки бошқа савол юқми ҳаммасига амал қилиб булдиларингми деб жаҳллари чиқиб бу саволга жавоб бермабдилар . илтимос шу саволга иложи булса сиздан жавобини олсак чунки биз ҳам қизиқиб қолдик албатта бу мунофиқ ёки фитначиларни саволидан булмаса ҳаммаси у-н олдиндан ташаккур ЖАЗОКАЛЛОҲ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша одамнинг аччиғи чиққани тўғри. Ўқиб ўрганиш, ўзи учун фарзу вожиб бўлган нарсаларни билиш ўрнига нима учун ундоқ, нима учун бундоқ дейиш дарҳақиқат аччиқни чиқарадиган иш. Мўмин инсон шариатнинг ҳукмини муҳакама қилиши эмас, унга таслим бўлиб бўйсиниши лозим. Сизингча, ўликни кафанламай нима қилиш керак эди? бошқаларга ўхшаб кийинтириш керакмиди? Ёки ялонғоч ҳолида дафн қилиш керакмиди? Ўлган мўмин бандани ювиб таралади, пок матҳга ўраб кафанланади ва Роббисининг ҳузурига пок ҳолда олиб борилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat