Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олишга вақт топа олмаяпман

09:41 / 03.05.2017 | иброхим | 3806

Ассалому алайкум! Оилалиман, фарзандларим бор. Илм оламан, лекин кўп вақтим оила ишларига кетиб қолади. Кўнглимдагидай кўп  илм ололмаяпман. Шунга менга қандай маслаҳат берасиз? Нима қилай? 



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб келтиради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатлик ва илм талабида кўплаб машаққат чеккани, сабр қилганини, қолаверса ҳар бир ҳадис ва масала нақадар қийинчилик билан бизгача етиб келганини билсак бўлади.

Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ пахта савдоси билан шуғулланар эди. Бир бор тажорат юзасидан Куфага сафар қилди. Бу сафардан мақсад фақатгина тижорат эди. Лекин Куфага етиб келганида у ердаги ҳадис уламоларини кўриб, ҳазина топгандек ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол улардан ҳадис эшитиб, фойда олишга киришди. Ўша пайтларда Машҳур муҳаддис Сулаймон Аъмаш ҳадисдан дарс айтар эди.Ғолиб Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ унинг дарсларига қатнай бошлади. Тез орада кўплаб ҳадисларни олди.

Тижорат ишлари ниҳоясига етгач, ўз юрти Басрага кетиш олдидан устози Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига келди ва кечаси устозининг ҳузурида қолди. Тун охирлаб қолганида Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ таҳажжудга турди. Намозида:

شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон 18-оят)ини тиловат қилди.

Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ устози бу оятни тиловат қилишидан бу оят борасида бирор ҳадисни ҳам билса керак, деб ўйлаб қолди. Субҳида, хайрлашиш чоғида кечаси сиз мана бу оятни такрор-такрор тиловат қилдингиз, бу оят ҳақида бирор бир ҳадисни биласизми?. Мен бир йил шу ерда турган бўлсам ҳам сиздан бу ҳақида ҳадис эшитмадим, деди. Унга жавобан Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ "Аллоҳга қасамки, бир йилгача бу ҳадисни сенга айтмайман", деди. Ғолиб Қаттон савдогар бўлиб, савдо ишлари билан Куфага келган эди. Бир қанча муддат тижоратини битириш асносида кўплаб ҳадисларни ёд олган эди. Энди ҳалол ва ҳаромга тааллуқли бўлмаган оятнинг фазилатига тегишли бир ҳадисни бир йил кутадими? Ғолиб Қаттоннинг илмга бўлган иштиёқини қарангки, устозидан бу гапни эшитибоқ сафарини бекор қилди. Яна бир йил Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида истиқомат қиладиган бўлди. Ғолиб Қаттон ўзи борасида: “Мен у ерда қолдим ва Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ дарвозасига ўша кунни белгилаб қўйдим. Бир йил тўлгач, "Эй Абу Муҳаммад, бир йил тўлди, энди ўша ҳадисни менга айтиб беринг", дедим.

Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ айтди:

حَدَّثَنِي أَبُو وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:يُجَاءُ بِصَاحِبِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ،فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِي عَهِدَ إِلَيَّ، وَأَنَا أَحَقُّ مَنْ وَفَّى بِالْعَهْدِ، أَدْخِلُوا عَبْدِي الْجَنَّةَ 

"Абу Воил менга Абдуллоҳдан ҳадис сўзлади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Қиёмат куни бўлганда

“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон 18-оят)ини ўқиб юрувчи кишини келтирилади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам Мен билан аҳдлашди ва Мен аҳдга вафо қилишга энг ҳақли Зотман. Бандамни Жаннатга киргизинглар", дейди”, дедилар” (Жамиъу баянил илми ва фазлиҳи). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat