Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуо қилиш

13:20 / 03.05.2017 | Улуғбек | 2330
Ассалому алайкум! Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар. Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим». Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. саволим икки намоз қайси намоз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Пешин билан аср ораси. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat