Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк ҳақида

17:52 / 09.08.2018 | Dilshod | 2408
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Сизларни ёрдамингиз жудаям керак бўлиб қолди. Дадамни дуо қилаётган вақтларида пирлар мададкор бўлсин деяётганларини эшитдим. Кейин ўзим айтишни жоиз билмай амакимдан буни ширк амал эканлигини айттирмоқчи бўлдим. Амакимни ёдларидан кўтарилганми 4 ойлар чамасидан кейин яна шундай дуо қилганларини эшитиб телеграммдаги шу ҳақидаги жавоблариздан далил қилиб кўрсатиб бу ширк амал десам ҳам йўқ ундаймас деяпдилар. Мендан хафа ҳам бўлдилар. Пирлар қандай қўллайди уларни ўзлари дуога муҳтож десам. Улар Аллоҳ суйган бандалар бўлишган уларни руҳлари қўллайди деяпдилар. Менимча бу гапни ўғлидан эшитганлари учун қабул қилолмаяпдилар. Шунинг учун сизлардан илтимос қилиб сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсонлар бера олиши мумкин бўлган нарсалар, иккинчиси инсонлар бераолмай фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина бераоладиган нарсалар бор. Фақат Аллоҳ таоло Ўзи берадиган нарсаларни бандасидан сўраш ширк ҳисобланади. Масалан фарзанд, шифо, бахту саодат кабилар. Буларни бандадан сўраш ширк ҳисобланади. Чунки бунда ўша бандани Аллоҳ таолога тенг қилиш деган нарса бор. Банданинг қўлидан келадиган нарсани бандадан сўраш ширк эмас. Масалан докторга бориб даволашини сўраш, юк кўтараётганда елкасига олиб қўйишга ёрдам сўраш кабилар. Вафот қилиб кетган инсоннинг қабрига бориб ёки хаёлидан ўтказиб минг бора мадад сўралса ҳам  бу унинг тоқатидаги нарса эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзига берадиган нарса у ёқда турсин ҳатто бандада сўраса қўлидан келдадиган, тирик бўлган бир фосиқ бажара олиши мумкин бўлган ишларни ҳам қилишга тоқати етмайди. Солиҳ инсонларни васийла қилиш эса умуман бошқа нарса. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. 

http://fiqh.uz/maqola/661 

Топ рейтинг www.uz Openstat