Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

14:05 / 27.05.2017 | muftaqir | 2345

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, биз Россияда Муслим тақвимдан фойдаланамиз. Шу тақвимни созлашда ҳанафийлик 2 соя ва бошқа мазхаблар 1соя дейилган жойи бор(агар ханафийлик танланса бугунги кунда аср намозии 18:03 ёзилади. Бошка мазхабларда аср 16:51да) қолган намозларда деярли фарқ йўқ. Шунда биз асрни бошқа мазхаблар вақти бўйича ўқисак намозимиз дурустми? Ёки 18:03дан кейин ўқийликми? Яъни вақтни аср вақтидан олдин ўқиган бўлмаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизлар мазҳабимиз бўйича ўқийверинглар. Мабодо бир соя миқдорида ўқийдиган бўлсангиз, унинг учун бошқа мазҳабдагилар пешинни бир соягача кечиктирмаганларидек сизлар ҳам асло кечиктирмаслигингиз керак. Бу яъни бир соядан кейин асрни ўқиш Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ энг катта шогирдларидан Абу Юсуф, имом Муҳаммад ва  имом Зуфар раҳматуллоҳи алайҳимларнинг фатволаридир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat