Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни ғазалдек ўқиш

00:00 / 29.03.2010 | eski savollar | 770
Ассаламу алайкум.Имом Ғаззолийнинг “Қиёмат ва охират” китобида шундай дейилади: “Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Қуръони карим қиёмат кунида гўзал юзли ва ахлоқи гўзал бир киши суратида келади. Ундан шафоат қилиши сўралади ва у шафоат қилади. Уни мусиқа билан (ғазал ўқигандек ўқиганлардан, чолғу ва ўйин жойларида роҳатланиш учун, пул топиш учун ўқиганларидан) ўқиганлардан ҳаққини даъво қилади, сўрайди. Ўзи рози бўлган кишиларнигина олиб жаннатга кетади”. Ушбу иқтибос юзасидан биринчи саволим: “…ғазал ўқигандек ўқиганлардан…” дейилганида ҳозирги кундаги машҳур қориларнинг куйсиз, чолғу асбобларсиз бўлсада, ғазаллардан ҳам чиройли қироат қилишлари шу иқтибосдаги сўзларга мос келмайдими? Яна Имом Ғаззолийнинг “Илм китоби” да Қуръонни зўр қироат билан ўқиш саодат асрида макруҳ эди, ҳозир оддий ҳол бўлиб қолган, деган маънодаги гапларини ўқигандим. Умуман, Қуръонни қандай қироат  қилиш (оҳангда ўқиш) керак?Иккинчи саволим шундан иборат: йўқоридаги иқтибосдаги “…пул топиш учун ўқиганларидан…” деганларига ҳозирги кундаги зиёратгоҳларда, қабристонларда бошқалар учун дуои фотиҳа ўқиб берадиган, улар ўзлари пул сўрамасаларда, одамлар уларга пул бериб кетганларида пулни қайтармайдиганларга мос тушмайдими? Умуман, шу кўринишдаги зиёратгоҳларда ва қабристонларда ўтириб Қуръон тиловат қилиб берадиганлар ҳақида нима дейсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шеърнинг ўзини ўқиш сиз айтган доирага кирмайди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари Ҳассон ибн Собит ва бошқа шоир саҳобаларга шеър ўқишни амр қилганлар.- Қуръонни тажвид билан, устозлардан қандай ўрганган бўлса, ўшандай ўқиш керак.- Сиз айтгандек шаклда бировларга қироат ва дуо қилиб бериш жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat