Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оят ўқишда тўхтатиш

12:15 / 20.07.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 726
Тажвид дарсида оят ўқишда тўхташда жоиз, яхши эмас, мумкин эмас ва ҳаром тўхташлар бор. Мен Қуръони каримдаги тўхташ белгилари ана шу нарсага тўғри амал қилиш учун айнан биз каби араб тилини билмайдиганлар учун қўйиб чиқилган деб ўйлайман. Қуръон ўқишда мана шу белгиларга амал қилишга харакат қилсамда, баъзи ерларда белгилар ораси узоқ бўлгани учун нафас етмай, тўхташга мажбур бўламан. Шундай холатда тўхтамаслик шарт белгиси бўлган сўздан ташқари барча ерда тўхташ мумкинми, агарда маъно бузилганда тўхтамаслик шарт белгиси бўлган бўлардику? Агарда бунда ҳам маъно бузилиши мумкин бўлса, унда тўхташ мумкин бўлган сўзларни билиб олишда қандай услубдан фойдаланиш керак ёки доимо тўхташ мумкин бўлган маълум сўзлар рўйхати борми? Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунинг учун Қуръони каримни устоздан оғизма-оғиз ўрганиш шарт қилинган. Сиз айтаётган нарса “вақф ва ибтидо” га, яъни тажвид илмининг бир бўлагига тегишли нарса. Ва буни бу ерда бир-икки оғиз сўз билан ифода этиб бўлмайди. Ўзимизда чоп этилаётган тажвид китобларидан ушбу мавзуни ўқиб олсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat