Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси Мазҳабни танлай?

00:00 / 31.03.2010 | eski savollar | 681
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳи,Шайх ҳазратлари, саволим шундан иборатким, исломда мавжуд 4 асосий мазҳабнинг қайси бирида бо'лишимиз керак?исломнури.ъом сайтида берилган "Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати" номли мақолани о'қиб чиқдим, адашмасам ушбу сифатлар Ҳанафия мазҳабига то'г'ри келмайди. Илтимос, иккиланиш бо'лмаслиги учун қайси мазҳабда, қандай қилиб ибодат қилиш кераклиги, ва қайси манбаларга ко'проқ ишониш кераклиги то'г'рисида тушунтириб о'тсангиз. Чунки О'збекистонда катта қисм мусулмонлар қаторида мен ҳам Ҳанафия мазҳабида намоз о'қиб келдим, эндиликда эса бошқа давлатда Индонезия, Миср ва бошқа давлат мусулмонлари намоз о'қишларига тушуна олмаяпман. Ҳамма мазҳаблар ҳам Қур'он ва ҳадис ҳукмига таяниб ибодат тартиби белгилаб берилган бо'лса, қайси бирига ко'проқ ишониб, о'ша мазҳаабда бо'лиш керак.Жавобингиз учун раҳмат,Ассаламу алайким ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳи.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Киши ўзи яшаб турган ватанидаги фиқҳий мазҳабга амал қилиш керак. Шунда динимиз таълимотларини ўрганиши, уларга амал қилиши, пайдо бўлган саволларга уламолардан жавоб олиши осон бўлади. Мусулмон уммати эътироф қилган тўрт фиқҳий мазҳабнинг барчаси ҳақ, уларга эргашганлар бир-бирларини ҳурмат қиладилар. Ҳамма тўрт мазҳабларни тан оладилар. Сиз айтган сайт ва китоб эгалари ўзларича янги мазҳаб очишга беҳуда уринаётганлардир. Улар ўзларича, биз Қуръон ва Суннатга амал қиламиз, бошқалар мазҳабларга амал қилади, дейдилар. Ҳолбуки, Қуръон ва Суннатга амал қилишнинг энг тўғриси мазкур фиқҳий мазҳабларимизда ўз аксини топган. Расулуллоҳ алайҳиссалом умр бўйи бир хил намоз ўқимаганлар. Ҳар ким у зотдан ўзи кўргани ва билганини ривоят қилган. Уламолар ўша ривоятлар асосида қилган уринишлари оқибатида мазҳаблар пайдо бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat