Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги холатлар

07:53 / 02.06.2017 | Анвар | 2321

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, Аллоҳ таоло динимиз равнақи йўлида қилаётган барча ишларингизни бардавом қилсин, ажру-савобалрини зиёда қилсин. Алхамдулиллах бу йилдан хатми Қуръонга қатнашяпман. 1) Бизинг масжида 15 кунда хатм килинар экан. 2 ракатдан таровеҳ намозини 20 ракат ўкивомиз, шу холатда хар намоз бошида «2 ракат таровеҳ ўкиш учун имомга эргашаман» деб ният яилинадими ёки бошида 20 ракат ўкиш учун шу имомга эргашдим дейиш кифоями?
2)  Таровех намознинг ўртасига келганда хушуни ушлаш қийин бовоти, оёклар оғриб хаёл шу оғрикни босишга кетвоти. Намоз вактида вазнимни бир оёғимдан бошкасига ташлавоман, оёклани ёнга сурушга ёки сал кайилтиришга тўғри кевоти, шу холатда намоз дуруст бўладими? умуман бошка азоларни хам кулайлирок холатга турволиш учун коп кимирлатса бўладими ?
3) 4 ракатли намозда 1 ракатга Кавсар сурасини оқиб қолган ракатларга Ихлос, Фалақ, Нос сураларни кетма кет ўқиш жоизми?
4) Имом такбир айтиб қиём, сажда, рукуъ, қаъдага кетганда эргашувчи такбирни айтмаса ёки айтиш эсидан чиқса намоз дуруст бўладими ? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар ракъат аввалида қалбингизда намозни ният қилиб қўйсангиз бўлди. 2). Бўлади. 3). Жоиз. 4). Дуруст бўлади, чунки улар суннат. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat