Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзани бошлолмадим

08:03 / 02.06.2017 | Abdurashid | 3547

Ассалому алайкум! Баъзи сабабларга кўра рўзани бошлолмадим, кeчиктириб тутиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тездан бошланг. Қолдирганларингизни рамазондан кейин қазосини тутиб берасиз.

عن أبي أمامة رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: بينا أنا نائم أتاني رجلان، فأخذا بضبعي فأتيا بي جبلا وعرا، فقالا: اصعد. فقلت: إني لا أطيقه. فقال: إنا سنسهله لك. فصعدت حتى إذا كنت في سواء الجبل إذا بأصوات شديدة. قلت: ما هذه الأصوات؟ قالوا: هذا عواء أهل النار، ثم انطلق بي فإذا أنا بقوم معلقين بعراقيبهم، مشققة أشداقهم، تسيل أشداقهم دماً. قال: قلت: من هؤلاء؟ قال: الذين يفطرون قبل تحلة صومهم..... صححه الحاكم والذهبي، وقال الهيثمي: رجاله رجال الصحيح

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен ухлаб ётганимда икки киши ҳузуримга келди. Иккиси икки билагимдан тутиб, тоғлик ва бир катта кенглик жойга олиб келишди ва “тепага кўтарил” дейишди. “Мен бунга тоқат қила олмайман” дедим. “сенга ёрдам қиламиз” дейишди. Тепага кўтарилдим, тоғнинг тепасига етганимда қаттиқ-баланд овозларни эшитдим ва “бу қандай овозлар” деб сўрадим. “Булар дўзах аҳлининг уввос солиши” дейишди. Сўнг мени олиб кетишди ва болдир пайларидан осиб қўйилган бир қавмга рўбарў бўлдим. Уларнинг оғизлари ёнбошдан йиртилган бўлиб, қонлари оқиб турар эди. “Булар ким” деб сўрадим. “рўза вақтида рўза тутмаганлар” дейишди”. Ҳоким, Заҳабийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat