Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни олиб қолиш

00:00 / 14.08.2012 | eski savollar | 1659
Ассалому алейкум хурматли Шайх хазратлари,Бир қариндошим дўсти билан гаплашиб, мени юриб турган ишим учун маблағ қўшишди. Мен уларга бу иш сал нозикроқ эканини, хатто тани хам йўқ булиб қолиши мумкинлигини тушунтирдим. Қариндошим фақат ўртада турди, дўсти эса пул тикди. Улар келган фойдани хам, буладиган зарарни хам ўзлари ораларида тенг 2 га булишишга келишишди. Иш жараенида фойда кўп бўлмади ва мен у пулларни секин-аста беришни бошладим. Бу ишга пули тикилмаган, лекин фойдага хам, зарарга хам дўсти билан тенг шерик булган қариндошимни мендан аввал олган қарзи бор эди. Шу қарзни шу пуллардан олиб қолсам бўладими? Қарзни олиб қолганимда, иш жараенида бўлган фойда камлик қилиб, бир оз танига хам ўтяпти. Шу қариндошим бизга куёв эди, хозирда синглим билан ажрашишган. Уни синглим ва отамдан хам қарзи бор, у пулларни хам олиб қолсам буладими?Аввалдан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуёвнинг ҳақидан олса бўлади. Шеригиникидан эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat