Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадорнинг оғзидаги сув

09:59 / 02.06.2017 | DONIYOR | 2691

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Рамазон ойи муборак бўлсин. Рўзадор одам оғзини чайса бўладими? Оғизни чайқаб оғиздаги сувни ташлагандан сўнг сувнинг маълум миқдори оғизда қолиб кетиши ва томоққа кетиб қолиши мумкин.

Мен ишлайдиган жойда ёнимдаги инсонлар сигарета чекишади. Сигарета тутунининг рўзамга зарари йўқми?
Рўза тутмоқчи бўлган одам ният қилиши керак деб эшитдим. Рўза тутиш учун қандай ният қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Биз ҳар бир ишда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулига эргашишимиз керак. Шунинг учун кимдир эсида йўқ еб ичса рўзаси очилмайди деймиз. Чунки у зот шундай  деганлар.    Оғизни чайишда ҳам ҳудди шундай. У зот рўза ҳолларида оғиз чайдилар, саҳобалар ҳам чайдилар ва рўзани қайта тутмадилар. 2). Қасддан ҳидланмагани учун зарари йўқ. 3). Рамазон рўзасини субҳдан шомгача тутишга ният қилдим, ёлғиз Аллоҳ учун. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat