Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сабзавотларга закот ҳисоблаш

19:19 / 09.06.2017 | Ilmi Tolib | 2286

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳга минг шукурки, хар йили Рамазон ойида тижорат молларимни хисоблаб, улардан закот микдорини аниклаб, керакли деб хисоблаган одамларга таркатаман. Бу йилги Рамазонда закот микдорини хисоблашда илгари йилларда булмаган бир вазият вужудга келди. Ўтган йили одатий тижоратимдан ташкари суғориладиган майдонда дехкончилик килиб, сабзи экканидим. Утган йили кузда йигилган хосилни хисоблаб беш фоиз микдорида ушур берганман. Ўша сабзининг бир кисмини сотганман, колган кисми халигача музлатгичда сақланяпти. Хозирги кунда закотни хисоблашда бошка тижорат молларим катори ушбу сабзи қолдиғиниям бозор нархида хисоблаб қўшаманми ёки ушрини тўлаб қўйганим учун бу молни қўшмайманми?
Иккинчи саволим : бирорта бева аёл ёки оилали эркакка одамлардан қарзи борлиги ёки ночорлиги сабабли закот бермоқчи бўлсаму, у одамнинг ака-укаси тижоратчилардан бўлиб, моллари нисоб миқдорига етган бўлсада, лекин унга етарли ёрдам хам закот хам беришмаса, ушбу одамга закот беришим жоизми? Агар жоиз бўлса шундай одамларга берганим  афзалми ёки умуман қариндошлари ичида нисобга етарли маблағи йўқ одамни топиб берганимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ушрини берганингиз учун сабзини закот молидан ҳисобламайсиз. Закот олувчининг ҳолига қараб берасиз. Қай бирини муҳим деб билсангиз, ўшанга беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat