Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккидан бир шохид макомида эмасми?

00:00 / 09.06.2009 | eski savollar | 1886
муфтий хазратлари. Саволимга кидирув хизматидан излаб жавоб топаолмадим. Бир биродарим ЛГ фирмасини диллери, яъни ЛГ фирмасининг товарини сотади. Истеъмол кред-лар пайдо булганидан кейин, савдоси анча сусайди. Соликлар, жой арендаси, банк хизматлари ва бошка харажатлари куп. Узи хам истеъмол кред-ти йулга куймаса банкрот холатига келиши хавфи бор. Истеъмол кред-тида, бонка, товар сотувчи тадбиркорга уз хисоб ракамидан пул утказиб беради ва мижозига магазиндан уй анжоми сотиб олиб беради, хамда кред-т кайтарилиши назоратини уз зиммасига олади. Бонка билан тадбиркор уртасида шартнома тузилади. Кискача килиб мазмунини айтганда, банк пулни тулик тушириб бериш, тадбиркор эса 5 иш куни ичида товарни етказиб бериш мажбуриятиларини оладилар. Товар сотувчи тадбиркор, бонка утказган пул хисобига, бонка мижозига, товар етказиб бериш билан кифояланади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ....хўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва улар баробардилар», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Бу холатда шохид булиб колмаяптими? Сиздан фисабилуллох маслахат сурашни илтимос килди. Саволим фитна булса жавоб берманг, узим тушуниб коламан. Узбек мусулмонлари бахтига сог-омон булинг. Аллохим ёмон кузлардан асрасин. Роббим узига якин килсин. Ислом дини диёримизда эркин ривожланишига Подшохимизга рахмат. Роббана атина фит дуня хасанатан ва фил охирати хасанатан вокина азабаннар бирохматикая архамаррохимин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Банкнинг нима иш қилишини мен ҳам биламан. Сиз фақат бир хил банк бўлади деб юрасиз шекилли. Лекин сиз билмаган, мен билган банклар музораба, мурбаҳа ва бошқа ишларни ҳам бажаради. Мен ўшаларни айтганман. Тадбиркорнинг иши шариатга тўғри келиши керак. Банк унга пулни қай тарзда ва қандай шартлар билан ўтказиб беришига боғлиқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat