Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балоғатдан ошган фарзандларни ўпиш

00:00 / 18.03.2007 | eski savollar | 5467

Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари.Устоз мени қуйидагича иккита саволим бор:1) Ота она балоғатга етган фарзандини(ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзларидан ўпса бўладими? " Ҳожи Муҳаммад ШОҲМУРОДЗОДА, Сариосиё тумани «Хазрати Мавлавий» масжиди имом-хатиби ва Фазлидан КАРОМАТУЛЛОҲ «Хожа Алоуддин Аттор» масжиди имом-хатиби қаламларига мансуб "Таомланиш одоби" номли китобда балоғатга етган фарзандини ота она томонидан ўпилиши нихоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладган гунох амал деб тарифланган.(54 бетида)Кўпинча мени отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак отамни қиладиган ишлари гунохми?2) Инсонга Махдий исмини қўйса бўладими? Агар мумкун бўлмаса уни ўзгартириш керакми?Аллох сиздан рози бўлсин, икки дунё саодатини насиб айласин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келдилар. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шерикларини келганларидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар.
Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва:
«Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман; Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.
Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:
«Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди».
2. Маҳдий исмини қўйса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat