Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳум савол

00:00 / 24.04.2010 | eski savollar | 857
Кишининг ақлига ақидасига шубҳа соладиган фикирлар келганда ва ҳаргал Астаг'фирулоҳал Азими деса амма шубҳали фикирлар безовда қилса, киши бироз то'хталиб анашу шубҳалардан ҳалос бо'лиш учун бироз фикирларига эрк бериб бази чэгаралардан чиқиб тафаккур қилса бо'ладими. М: Ақидада ҳилоф фикирларни бирозга &лт;&лт;сен шундай ҳисблаб тур, лекин манабуларни рад қилолмайсанку, буни ҳам рад қилдинг, аммо манабуничи, ҳоп буни ҳам рад қилдинг, манабу илмий ҳақиқатничи.&гт;&гт;шу тариқа натижа чиққандан кейин дарҳол тавба қилинса кафир бо'линмайдими? яни киши ақлидаги ақидага ҳилоф фикирлар учун кофир бо'лмайдими? Киши бу фикирларга юқоридагидакка фикирларга эрк бериш ё'ли билан ечим топишга ҳаракат қилса то'г'ри бо'ладими ёки бундай фикирлар келганда, истиг'фор, ё бошқа бирон калимани айтиш дурустроқ бо'ладими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1286. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Одамлар бўлмаган нарсаларни сўрайверадилар. Ҳаттоки, «Аллоҳ ҳамма нарсани яратувчи. Бас, Аллоҳни ким яратган?» дейишади», – дедилар».Шарҳ: Шунинг учун, бизда воқеъликда йўқ нарсани сўраш мумкин эмас. Воқеъликда йўқ нарсани сўрайвериш ўша нарсанинг воқеъ бўлишини сўраш, исташ бўлиб қолади.Тарихдан маълумки, шундай бўлди ҳам. Инсон ўзига ана шу кулфатни тили билан сотиб олди. Шунинг учун бундан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.Бу ҳам шайтоннинг катта ва кучли васвасаси доирасига киради. Бундай ҳолатдан мўмин банда эҳтиёт бўлиши керак.Ибн Касир ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан нақл қилади. У киши Аллоҳ таолонинг «Наас» сурасидаги «ал-Васвас ал-Хоннас» деган қавлини тафсир қилиб: «Шайтон одам боласининг қалбида чўккалаб ўтирган бўлади. Қачон у унутса ва ғофил бўлса, васваса қилади. Қачон зикр қилса, беркинади», деган.Васвасанинг зарарларидан:1. Васваса шакка йўлдир. Аллоҳ таоло ҳақидаги шак куфрдир.2. Васваса инсоннинг ўзига ва ўзгаларга бўлган ишончини йўққа чиқаради.3. Васваса одамларнинг васвасачидан нафратини қўзитади ва улардан уни узоқлаштиради.4. Васвасачининг ибодати мукаммал ва фикри барқарор бўлмайди.5. Васвасачи ўзига ўзи шиддатли ишларини танлаб, охири манъ қилинган нарсаларга ҳам ўтади.6. Васвасачи охири ваҳимачи ва жинни бўлиши ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat